Дунё янгиликлари

Чеченистонда XIX асрга мансуб масжид қайта тикланади

Хакмада қишлоғидаги тарихий масжид ҳудудида геологик тадқиқот ишлари бошланди. Бу ҳақда "Грозний-информ" ахборот агентлиги Чеченистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари-Бауди Дааевга асосланиб хабар бермоқда.

Ҳакмадада Чеченистон Республикаси ҳудудида қурилган биринчи масжидлардан бири жойлашган. "Хакмада" масжиди XIX аср меъморий ёдгорлигига мансуб. Шарой туманида, Шаро-Аргуннинг ўнг ирмоқлари бўлган Хакмадой ва Мельчихи кичик дарёлари ҳосил қилган улкан буруннинг шарқий қисмида жойлашган.

Хакмада қишлоғи масжиди диний маданий мерос объектида барча геологик тадқиқот ишлари билан лойиҳалаш ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни аллақачон бошланган. XIX аср Хакмада тарихий-меъморий мажмуасидаги ишлар 2023 йилгача тўлиқ қайта тиклаш режа қилинган", деди Чеченистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари-Бауди Дааев.

Унга кўра, масжид биноси маҳаллий стандартлар бўйича жуда катта тўртбурчакли иншоот бўлиб, оҳак устига яхши ишлов берилган тошдан ясалган. Икки қаватли масжиднинг майдони 13.05 х 15.30 метр. Меҳробнинг баландлиги 1,90 метр. Меҳробнинг ўнг ва чап томонига-иккита дераза тирқиши, 1-қаватда-тўртта дераза тирқиши, деворнинг бутун майдони бўйлаб бир текис жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1483 times

Янгиликлар

Top