Дунё янгиликлари

500 метрли конда рўза тутса бўладими?

Ҳа, агар киши тақволи бўлса, тута олади. Мусулмон кончилар энг оғир меҳнат шароитларига қарамай Рамазон ойининг рўзасини тутмоқдалар.
Islam.ru маълумотларига кўра, Босния ва Герцеговинада кўмир кони ишчилари сменани бошлашдан олдин йўқламага йиғиладилар, сўнг кон туннелларига тушадилар. Ҳар бир кончи кечқурун 500 метр чуқурликда ифтор қилиш учун ўзи билан бир пакет овқат олиб кетади.

"Рўзани тутишни истамаганлар учун ҳар доим бир сабаб бор. Биз тер тўкиб меҳнат қиламиз, бу ерда иссиқ, лекин рўза тутмоқчимиз, Аллоҳ эса бизга бунинг учун куч беради", - дейди ишчилардан бири Солиҳ Доглод.

Ер остида бўлганингда, у кунми ё кечқурунми тушуниш қийин бўлади. Шунинг учун кончилар диққат билан соатларидаги вақтни кузатиб туришади. Кечқурун бир стакан сув ва хурмодан кейин мусулмонлардан бири намозга азон айтади, кейин икки-уч кишидан иборат гуруҳларда намоз ўқиб, яна ўзларининг машаққатли меҳнатларига қайтадилар.

"Мен 30 йилдан бери шу конда ишлайман, Аллоҳнинг ёрдами билан Рамазон ойида доимо рўза тутиб келаман. Бу умуман қийин эмас", - дейди Фуад Ҳаджич.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1421 times

Янгиликлар

Top