Дунё янгиликлари

53 фарзанднинг отаси болалари келажагидан қўрқмайди

«Пятница» канали тревел-шоусининг бошловчиси Дмитрий Комаров сайёрамиздаги оилаларнинг бирига ташриф буюрди, унда 53 нафар болалар тарбияланмоқда ва уларнинг ҳаммасининг отаси бир.

Оила бошлиғи, шифокор Муҳаммаднинг уч нафар аёл билан никоҳи ва 53 нафар фарзанди бор. Покистонлик мусулмон - кўп болали ота -элликдан ортиқ болани тарбиялаш сир-асрорларини сўзлаб берди.

"Эҳтимол, сайёрамизда ҳаммадан кўпроқ болаларни яхши кўрсангиз керак", - дея таъкидлади бошловчи. "Бу, ҳақиқатдан ҳам шундай. Юзта қиз ва ўғилни орзу қиламан. Мен кучлиман, енгаман, чунки мусулмонман деб яшашим керак - Қуръон ва Суннатга амал қилишга ҳаракат қиламан, - деди катта уй эгаси.

Мусулмон ёш авлод тарбияси ҳақида гапирди. Islam.ru хабарига кўра, 53 нафар болалар учун икки компьютер бор, фақат катталаргагина ундан фойдаланиш рухсат этилади. Шунингдек, барча болалар учта мобиль телефондан фойдаланадилар, ота уларга мактабга, коллежга, университетга борганларида алоқа учун беради.

Муҳаммад бундай улкан оилани сақлаш учун ойига қанча пул талаб қилинишини айтиб, кеча-кундуз ишлаш кераклигини ҳам таъкидлади, чунки рўзғор учун озиқ-овқат маҳсулотларини юк машиналари билан сотиб олиши керак.

У ибодатда Аллоҳга юзланиб, хотинлари ва болаларини боқишга куч олади. Мусулмон тўлиқ Аллоҳ таолога таянади, шунинг учун у фарзандларининг келажагидан қўрқмайди. "Энг муҳими, уларни Ислом руҳида тарбиялашга ҳаракат қилишдир", - дея сарҳисоб қилади Муҳаммад.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1516 times

Янгиликлар

Top