Дунё янгиликлари

Мусулмон Ҳасан ҳақидаги фильм Оскарга даъвогар

"Чет тилидаги энг яхши фильм" номинациясида Туркиядан номзод Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Кинематография бош бошқармаси вакиллари ва кинематография соҳасидаги профессионал ташкилотлар вакилларидан иборат комиссия томонидан аниқланди.

Тақдирлаш маросими 2022 йилнинг март ойига мўлжалланган бўлиб, АҚШда бўлиб ўтади.

"Ҳасаннинг садоқати" фильмининг жаҳон премьераси 74-Канн кинофестивалининг "Алоҳида нуқтаи назар" дастурида бўлиб ўтди. Фильмда отасидан мерос қолган юртга бутун ҳаётини бағишлаган Ҳасан тарихи ҳикоя қилинади. Мусулмон киши оғир ҳаёт йўлини босиб ўтди – муҳаббат, хиёнат, машаққатли меҳнат, ўз-ўзини қидириш. Ҳасан ҳаёт маъносини, адолат ва ҳақиқатни излаб Маккага ҳаж сафарига боради ва ўтмиши билан тўқнашганда кўп саволларга жавоб топади.

Islam.ru хабарига кўра, Kaplan Film ва Sinehane томонидан ишлаб чиқарилган фильмда асосий ролларни Умит Карадаг, Филиз Бозок, Маҳир Гунсирай ижро этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 773 times

Янгиликлар

Top