Дунё янгиликлари

2021 йилнинг энг яхши архитектура дизайнига эга масжид — “Жазоир” жомеси

Жазоирдаги муҳташам “Жазоир” жоме масжиди Чикаго архитектура музейи ва Европа меъморий санъат марказининг 2021 йилги танловида энг яхши архитектура дизайни мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Вашингтоннинг Жазоирдаги элчихонаси Фейсбук тармоғидаги расмий саҳифасида бундай ёзади: “Жазоир Буюк масжидининг Чикаго архитектура ва дизайн “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий дизайн маркази томонидан 2021 йил учун энг яхши халқаро архитектура лойиҳаларидан бири сифатида танлангани учун Жазоир ҳукуматини самимий табриклаймиз”.

Мазкур буюк масжид лойиҳаси Германияда жойлашган “Юрген Энгел Арчитектен” меъморчилик фирмаси томонидан амалга оширилди”, — дейилади элчихона хабарида.

Бу йилги танловда 35 давлатдаги қурилиш ва шаҳарсозлик лойиҳалари қатнашди. Булар: Жазоир, Австрия, Австралия, Озарбайжон, Бразилия, Бельгия, Канада, Хитой, Дания, Финляндия, Франция, Греция, Германия, Гонконг, Индонезия, Италия, Япония, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Қатар, Россия, Сингапур, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Испания, Швейцария, Тайван, Тайланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, АҚШ, Уругвай ва Вьетнам давлатларидир.

Танловда янги уй-жойлар, идоралар, транспорт, соғлиқни сақлаш, давлат, маҳалла ва спорт мактаблари, диний, кутубхоналар, хусусий уйлар, маданият, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, замонавий дунёда энг гўзал ва инновацион ишларни акс эттирувчи меъморий лойиҳалар ўрин олди.

Қайд этиш жоиз, Чикаго меъморчилик “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий санъат маркази томонидан тақдим этилган 2021 йилги Халқаро архитектура дизайни мукофоти дунёдаги энг яхши янги бино ва шаҳарсозлик лойиҳалари бўйича дунёдаги энг қадимги ва энг нуфузли анъанавий халқаро архитектура мукофоти саналади.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Read 1654 times

Янгиликлар

Top