Дунё янгиликлари

2022 йилдаги Ислом олами ёшлар пойтахти — Қозон шаҳри

Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳри 2022 йил учун ислом оламининг ёшлар пойтахти мақомини олишга эришди. Қозон шаҳри Фес (Марокаш), Истанбул (Туркия) ва Доха (Қатар) шаҳарлари устидан ғалаба қозонди. Ўтган йиллар давомида Истанбул ва Доха шаҳарлари аллақачон Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлатларининг ёшлар пойтахти унвонини олишга муваффақ бўлган эди.

- Россия Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоси саналмайди, лекин шундай бўлсада унинг таркибидаги Қозон исломда минг йиллик анъаналарга эга бўлган шаҳар, бу ерда Россия халқлари тинч ва тотувликда яшайди, ушбу шаҳарда сизда ўрганадиган нарса мавжуд бўлиб, Қозон шаҳри ривожланиши динамикаси, бу бизнинг танловимизни олдиндан белгилаб берди, – дейди ИҲТ Ёшлар форуми раҳбари Тоҳа Айхан. — Бундан ташқари, Қозон цивилизация бешиги бўлиб, у ерда кўплаб конфессия ва миллатлар ўзаро боғланган, тинчлик тимсоли. Шунинг учун ҳам Татаристон пойтахти Ислом оламининг ёшлар пойтахти мақомини олишга эришди.

Тоҳо Айхан таъкидлаганидек, ИҲТнинг ёшлар пойтахти мақоми Қозонга турли даражадаги – мусиқий, фолклор, илмий-техникавий, конфессиялараро, адабий, туристик халқаро ёшлар форумларини ўтказиш ҳуқуқини беради. Олдиндан режалаштирилган тадбирлар орасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ёшлар глобал саммити, сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича илмий-амалий конференция, ИҲТ мамлакатлари ёш дипломатлари форуми, Қозон саммитининг ёшлар бўлими (Россия — Ислом оламининг бир қисми - РГ саммити), шунингдек, Қозон ёшлар секцияси Халқаро ислом фильмлари фестивали ўтказилиши шулар жумласидандир.

“Қозон шаҳрининг ислом оламининг ёшлар пойтахти сифатида расман тан олиниши ИҲТ учун 20 миллиондан ортиқ мусулмонлар истиқомат қилаётган Россиянинг роли муҳимлигидан далолат беради”, - деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Ёш дипломатлар кенгаши раиси Константин Колпаков. — Зеро, ИҲТ билан муносабатларимиз олтинчи йилдирки изчил ривожланиб бормоқда. Биз, масалан, Қозон, Москва ва Сочи объектларида турли давлатларнинг ёш дипломатларини тўплаётганимиз ҳам ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро таъсир кучайиб бораётганини англатади.

“Российская газета”нинг ёзишича, Қозон 2022 йил февраль ойида ИҲТ Глобал ёшлар саммитини ўтказишга мезбонлик қилади.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Read 1289 times

Янгиликлар

Top