Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида Масжидул ҳаромга электрон Қуръон келтирилди, дея хабар бермоқда ArabNews.
Haramain деб аталувчи электрон Қуръонда илғор Брайл технологиясидан фойдаланган. Унинг узунлиги қарийб олти ва кенглиги тўрт дюйм бўлиб, юқори сифатли Брайл ячейкалари ёрдамида саҳифадан саҳифага муаммосиз ўтиш имконини беради.
“Кўзи ожизлар учун мўлжалланган 100 та Брайл алифбосидаги электрон қурилмалар учун махсус жавонлар тайёрланмоқда”, – деди Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош бошқарма вакили Ғози ал-Тубёний.
Янги қурилмалардан ташқари Масжидул ҳаромда Қуръоннинг Брайл алифбосидаги қоғоз нусхалари ҳам тақдим этилган.
“Ҳар бир Мусҳаф олти жилддан иборат. Шунингдек, бизда кўзи ожиз болалар учун ислом асосларини ўрганишга ёрдам берадиган Брайл алифбосидаги буклетлар ҳам бор”, – деди Ғози ал-Тубёний.
azon.uz