Дунё янгиликлари

Германияда имомлар учун малака ошириш курси ташкил этилди

Германиянинг Мюнстер университетида “Ислом ижтимоий хизматларда” деб номланган янги курс ташкил этилди, унда талабалар Ислом таълимотлари ва Қуръоннинг ижтимоий хизматларда қўлланилишига оид мавзуларни муҳокама қиладилар.

IQNA (Эрон Қуръон ахборот ваколати) сайти маълумотига кўра, Германиядаги кўплаб ижтимоий соҳадаги тадқиқотчилар инқироз ва фавқулодда вазиятларда имомларнинг иштирокига муҳтож, деб ҳисоблайдилар. Айни пайтда, Германия ижтимоий иш соҳасида мусулмон кучларининг етишмаслигига дуч келмоқда.
Шу сабабли Мюнстер университети “ Ислом ижтимоий хизматларда ” деб номланган янги малака ошириш курсини ташкил қилди. Ушбу 9 ойлик малака ошириш курси асосан имом-хатиблар ва ижтимоий соҳа ходимлари учун олиб борилади. Ҳозирда биринчи курсга 25 киши келиши кутилмоқда.

“Islamische-Zeitung” веб-сайтида хабар берилганидек, Мюнстер университети қошидаги Ислом илоҳиёти маркази раҳбари Муҳанд Хуршидий курс очилиши ҳақида бундай деди: “Ушбу курсда талабаларга ижтимоий соҳада Ислом ва Қуръон таълимотларини амалда қўллашга доир машғулотлар ўтилади. Бундан ташқари, курс иштирокчилари Германиянинг ижтимоий қадриятларини ҳурмат қилиш зарурлигини ўрганиши ва тадқиқ этиши керак”.


"Ушбу ўқув дастурининг бошланиши немис жамиятининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган", деди Мюнстер университети президенти Майкл Кванте. Курсда ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

 

                                                                ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими

Read 983 times

Янгиликлар

Top