Дунё янгиликлари

БААга анъанавий Рамазон чодирлари қайтади

Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари икки йиллик танаффусдан сўнг Муқаддас Рамазон ойида анъанавий чодирларнинг қайтишини эълон қилди. Мазкур чодирлар анъанавий суҳбатлар ва ифторлик учун мўлжалланган.
Islam.ru хабарига кўра, пандемиядан олдин масжидлар ёнида чодирлар ўрнатилар, фақирлар у ерда овқатланишлари мумкин эди. 2020 йил пандемия даврида хайрия ташкилотлари оммавий йиғилишлардан қочиш мақсадида ифторлик таомларини тўғридан-тўғри муҳтожларнинг уйларига етказиб беришди.
Маҳаллий ҳокимият қарорига кўра, бу чодирларга кириш учун Al Hosn иловасининг "яшил" ўтиш гувоҳномаси талаб қилинади. Чодирни ўрнатиш учун Қизил ярим ой ташкилотидан рухсат олиниши керак.
Шунингдек, бу чодирларда ниқоб режими ва ижтимоий масофага риоя қилиш қоидалари сақланиб қолинади ва у ифтордан бир соат олдин очилади.
Бу ерда бир марталик идиш ва ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тавсия этилган. Бунда ташкилотчилар дезинфекцияловчи воситаларни тақдим этишлари керак. Қарор эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши фонида қабул қилинди, деб хабар беради The National нашри.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1642 times

Янгиликлар

Top