Дунё янгиликлари

Рамазон ойи учун мусулмонлар томонидан 480 млн доллар тўпланди

Саудия Арабистони Миллий хайрия фаолияти кампанияси ишга туширилишининг тўққизинчи кунида 1,8 миллиард саудия риаллари (480 миллион АҚШ доллари) дан ортиқ хайрия маблағларини олди.
Акция Саудия Арабистони қироли Салмондан 30 миллион риал ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмондан 20 миллион АҚШ доллари эҳсони билан бошланган эди.
Акция Саудия Арабистони Маълумотлар ва сунъий интеллект бошқармаси томонидан мамлакатда хайрия маблағларини тарғиб қилиш учун ишлаб чиқилган Ehsan платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳозирча бу йилги Рамазон кампанияси молиявий қийинчиликларга дуч келган одамлар, шу жумладан етимлар, касаллар ва кексалар учун 1 841 137 724 саудия риалини тўплади.
Islam.ru хабарига кўра, ўтган йили биринчи Рамазон кампаниясида Саудия қироли ва валиаҳд шаҳзодаси Ehsan орқали бир нечта хайр-эҳсонлар қилди ва платформанинг маблағларининг умумий миқдорини 1 миллиарддан ортиқ саудия риалига етказди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 831 times

Янгиликлар

Top