Дунё янгиликлари

Роботлар туну кун Маккадаги Ал-Ҳарам масжидини тозалашга ёрдам бермоқда

Саудия Арабистонининг Икки муқаддас масжид бошқаруви агентлиги Қиролликда COVID-19 билан касалланиш сони тобора камайиб бораётганига қарамай, Ал-Ҳарам масжидини тозалаш ва дезинфекция қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги Бош котиби муовини Муҳаммад Ал-Жабрийнинг айтишича, қатор профилактик тадбирлар зиёратчиларга ўз амалларини бажариш учун соғлом ва хавфсиз муҳит яратиб беради.


Islam.ru билдиришича, масжидда 25000 гилам бор, 4000 нафарга яқин эркаклар ва аёллар ва 11 та робот туну кун ҳудудни дезинфекциялашади.


“Агентлик масжидни тозалаш ва дезинфекция қилиш учун 840 дан ортиқ ускуна ва машиналардан фойдаланади. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 8000 та электр ва анъанавий аравачалар мавжуд. Зиёратчиларнинг тўсиқсиз ва уюшган ҳаракатини таъминлаш мақсадида, агентлиги мўмин-мусулмонларни қабул қилиш ва уларни ибодат жойлари ва Ал-Ҳарамнинг турли кириш ва чиқиш нуқталарига юбориш учун Ал-Ҳарам масжидининг ҳар бир 150 та эшиги олдида кузатувчилар тайинланди”, - дейди Муҳаммад Ал-Жабрий.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1159 times

Янгиликлар

Top