Дунё янгиликлари

Вьетнам ислом мамлакатлари билан ҳалол саноати соҳасида алоқаларни ривожлантириш ниятида

Вьетнамнинг Япониядаги элчиси Фам Қуанг Хиеу мамлакат ҳалол саноати соҳасида ислом давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Бу ҳақда у 2030 йилгача Вьетнамда ҳалол саноатини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни ошириш режасини амалга ошириш ҳақида сўнгги матбуот интервьюсида айтиб ўтди.
“Ушбу лойиҳа ҳалол саноатини комплекс тарзда қуриш ва ривожлантириш учун халқаро ресурсларни сафарбар қилиш бўйича миллий даражадаги йўналишларни белгилаб берувчи биринчи режа”, - дея қўшимча қилди у.
Вьетнамнинг ушбу режаси иқтисодий дипломатияни амалга ошириш, жаҳон ҳалол бозоридан фойдаланиш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун янги йўл эканини таъкидлаб ўтди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 832 times

Янгиликлар

Top