Дунё янгиликлари

Шаржадаги Қосимия университети мусобақа эълон қилди        

2018 йилнинг январида Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа  шаҳридаги Қосимия университети қорилар ва қориялар иштирокидаги IV Халқаро Қуръони карим ва суннати набавия мусобақасини ташкиллаштиради.

Мусобақа қуйидаги 5 йўналишда ўтказилади:

 

  1. Қуръони каримни 30 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  2. Қуръони каримнинг 20 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  3. Қуръони каримнинг 10 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  5. Суннати набавия йўналишида ҳадиси шарифларни ёддан айтиб бериш.

         

  Мусобақа ғолибларига тақдим этиладиган мукофотлар миқдори 300 минг дирҳамни ташкил қилади. 

  “Қосимия” университети ректори Доктор Рашшод Солимнинг айтишича, ҳозирда университет томонидан халқаро мусобақани ўтказишга тайёргарлик ишлари якунига етказилди. Бу йил Шаржа шаҳри ҳокими “Қосимия” университетида Қуръони карим қироатлари, илмлари ва тафсирини ўргатишга доир янги дарслик “Қуръони карим”  факультетини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Бу эса ўз навбатида БАА ҳукумати томонидан ёшларга Қуръони карим илмлари, қироатлари ва тафсирини ўргатишни янада такомиллаштиришга эътибор қаратаётганининг юксак намунаси саналади. 

 

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

                                                                                Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

Read 3941 times

Янгиликлар

Top