Дунё янгиликлари

Қирғизистонда ибодат эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун қайта кўриб чиқилади

Қирғизистон Республикаси ҳукумати яқин кунларда "Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Ўзгартиришлар биринчи навбатда диний ташкилотлар фаолияти юзасидан бўлиши маълум қилинган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, расман ибодатхоналарнинг фаолиятини тартибга солиш, яъни бу ерда фақатгина намоз ўқишга рухсат этилади.

Ибодатхоналарда маъруза қилиш тақиқланиши айтилмоқда. Қирғизистон парламенти депутатларининг фикрига кўра, тақиқнинг киритилишига ибодатхоналарда "Йакин Инкар" тақиқланган ташкилоти аъзоларининг маърузалар қилишда фойдаланаётгани сабаб бўлган. Улар намозхоналардан ўз қарашларини ёйиш йўлида фойдаланиб келган.

Islam-today нашрига кўра, қонун ижросини назорат қилиш қай усулда олиб борилишига аниқлик киритилмаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2929 times

Янгиликлар

Top