www.muslimuz

www.muslimuz

Понеділок, 02 март 2020 00:00

Юртимизга шайх Фуда ташриф буюрди

«Динни илм билан асра».

Абу Мансур Мотуридий

Маълумки, 2020 йил 3-5март кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз калом илми равнақига улкан ҳисса қўшган Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш Мотуридийлик таълимотининг мусулмон уммати ҳамжиҳатлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги мақомини кенг тарғиб этиш мақсадида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун»мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ва Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Анжуман доирасида Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланиши Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлили ҳамда сўнги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар кенг муҳокама қилинади.

Ушбу конференция муносабати билан 1 март куни Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ақоид (калом), мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ташриф буюрдилар.

Замонамизнинг етук олими шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда  даставвал «Hilol nashr» савдо дўкони фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

«Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари,  «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шайх Саъид Абдуллатиф Фудани кутиб олдилар. Сўнгра фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва илмий мерослари, таълиф ва таржима асарлари билан яқиндан таништирдилар.

Савдо дўконидан сўнг усулул-фиқҳнинг етук олим, шайх Саъид Абдуллатиф Фуда ҳафизаҳуллоҳ «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмон масжидда аср намозини жамоат билан адо қилдилар. Намоздан кейин юртимиз меҳмони шайх Фуда ушбу масжид кутубхонаси, мажмуанинг конференц зали ва бу ердаги қулайликларни кўриб динимизга бўлаётган эътибордан мамнун бўлдилар.        

Ташриф якунида юртимизнинг азиз меҳмони хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, шайх Фуда салаф солиҳлар авлоди, тафсир, усул, балоғат ва сарф илмларининг билимдони, муҳаққиқ олим шайх Иброҳим Халифа билан ҳам доимий алоқада бўлиб келадилар. Шайх Иброҳим Халифа бугунги кунда ҳам шайх Саъид Фуданинг устозларидан бири саналади. Айнан шу зот шайх Фуда ҳазратларига Аҳли сунна манҳажида тойилган аҳли бидъатларга раддия бериш борасида кўрсатма берганлар. Шайх Иброҳим Халифа шогирди шайх Фудага кўп илмлардан, жумладан, тафсир, ҳадис, тавҳид, усул, мантиқ ва балоғат илмларидан ижоза берганлар. Таъкидлаш жоизки, шайх Иброҳим Халифа бунгача ҳеч кимга бундай ижозалар бермаганлар.

 Қолаверса, Шайх Саъид Фуда устози шайх Анбатовийнинг раҳбарликлари остида Варш қироати асосларини ҳам ўрганганлар.

Islom.uz портали таҳририяти  

Муҳаммад Зубар Усмоний, Покистон фиқҳ қўмитаси раиси, Карачи университети доктори: 

– Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотрудийлик таълимотини ўрганишга бағишланган халқаро конфренцияга Ўзбекистондан кўра бошқа муносиброқ жой йўқ, менинг назаримда. Зеро, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини маълум бир тизимга солган, ўзидан сўнг кучли илмий мактаб қолдирган Имом Мотурдийнинг шу муқаддас заминда камолга етган.
 

Мен фиқҳда ҳанафий мазҳаби, эътиқодда мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилувчи шахс сифатида шуни айтаманки, Ўзбекистон забардаст уламоларга бешик бўлган юрт. Покистон халқи каби мотрудий таълимоти асосида эътиқод қилуви юртлар фиқҳ илмида Имом Марғилоний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд, эътиқодда Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийдек инсонларни етиштириб берган бу юртдан миннатдормиз. 


 ЎзА
3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
 
Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг йигмирмага яқин мамлакатидан олимлар, диний уламолар иштирок этмоқда. Мухбиримиз анжуман қатнашчиларининг фикрлари билан қизиқди.
Аҳмад Тамим, Украина бош имом хатиби, муфтийси:
 
- Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф.
 
Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган бу буюк имом ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.
 
Бу илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.
 
 

manba: ЎзА

Понеділок, 02 март 2020 00:00

Қўй қадам одоб бирлан...

Қўй қадам одоб бирлан, бунда меҳмонлар ётур,
Тонгла маҳшар уйғонурга неча минг жонлар ётур.

Жисму, жону ҳонумон, суйгонларидан айрилиб,
Орзуйига етмаган кўнглида армонлар ётур.

Ибн Синодек шифокор-у, неча алломалар,
Ҳеч даво топмай ажалга неча Луқмонлар ётур.

Даҳр майдонида охир куч кетиб, мағлуб бўлиб,
Сафшикан соҳибқиронлар, марди майдонлар ётур.

Ҳуснига мағрур бўлиб, ошиққа парво қилмаган,
Зулфи сунбул, чашми дилдуз неча жононлар ётур.

Барчани қўйган ўлим ер остига пинҳон қилиб,
Бир гадони ҳокининг остида султонлар ётур.

Қилмаган эҳсон, йиғиб дунё тириклик чоғида,
Фотиҳа умиди бирлан кўзи гирёнлар ётур.

Эй ўғил, ибрат билан боқ, ҳақларига қил дуо,
Аҳли тоатлар билан бир аҳли исёнлар ётур.

Қил зиёрат гоҳ-гоҳ, аҳли қабрдан ибрат ол,
Ҳар қабрни остида минг сирри пинҳонлар ётур.

Ғолибо, бир кун келарсан ушбу манзилгоҳга,
Ҳақ учун жонин фидо қилган мусулмонлар ётур.

 

Абдулазиз Ғолиб Марғилоний

Понеділок, 02 март 2020 00:00

Оила-турмуш тадбирлари

2020 йилнинг 28 феврал куни Хўжаобод туманида Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ФХДЁ бўлими томонидан сектор рахбарлари, туман имом ноиби, туман отинойлари, турмуш қураётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида «Мустаҳкам оила — фароғат маскани»
мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

ӮМИ Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Янгиликлар

Top