muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Аскар Маминни қабул қилди.

Ушбу давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари “Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон”(ТАПИ) газ қувурининг иккинчи босқичи ишга туширилиши, “Туркманистон – Афғонистон – Покистон” электр узатиш ва оптик-толали алоқа линияларига пойдевор қўйиш муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирларда ҳамда “Серхетабат – Тургунди” темир йўлининг очилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Туркманистон Президентининг Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари билан бўлиб ўтган учрашувида ижобий тажриба ҳамда икки халқнинг тарихий, маданий ва маънавий бирлиги асосига қурилган истиқболли ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

А. Султонов ушбу тадбирлар аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, мазкур тарихий воқеалар минтақадаги барча давлатлар учун яқин қўшничилик муносабатларини, дўстона ривожланиш, ўзаро фойдали ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқичга айланишини таъкидлаб ўтди.

Туркманистон раҳбари Г. Бердимуҳамедов А. Мамин билан суҳбати доирасида Туркманистон – Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

А.Мамин бундай трансмиллий лойиҳаларнинг амалга оширилиши Осий мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кучли туртки бериб, давлатлараро алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Манба: "Халқ сўзи" газетаси

 

Юный крымский татарин с феноменальной памятью выучил 600 страниц текста на арабском языке. 19-летний крымчанин Белял Сулейманов учится в Турции и может цитировать Коран с любого места, говорится в сюжете ТСН.19:30.
Людей, которые знают Коран наизусть, почетно называют Хафиза. Отныне, какие бы почтенные мусульмане не собрались вместе, именно Белял будет читать молитву. Но изучить книгу – это полдела, теперь главное для него – не забыть.
"Трудно, нужно каждый день повторять. Если не повторяешь, то часть можно забыть", - признается юноша. В этом ему помогает телефон, где он имеет нужные тексты. Белял признается, что тяжело было в начале, когда за день изучалось лишь по несколько строк. Зато последние суры книги запоминались за считанные часы.
Таких людей - разве несколько на всю Европу. Белял Сулейманов в свои 19 лет изучил Коран и может его цитировать по памяти с любого места. Парень - крымчанин, учится в Турции.
Хафиз очень уважают в арабском мире. Мусульмане верят, что после смерти они получают в раю и наложниц, и белых скакунов. Но это и большая ответственность: изучить Коран, а потом его забыть – грех.
Белял в турецком городе Чанаккале учится на теологическом факультете и в будущем хочет стать имамом. Парень признается, что скучает по родной земле.


Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Неділя, 25 февраль 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Сирдарё)

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Бугун Сирдарё вилоятида қорилар мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада республика босқичига чиқиш учун туман босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 10 нафар қори, 4 нафар қория ҳаракат қилишади.

Мана, салкам бир ярим ойдирки, юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган Қуръони карим мусобақаси сабаб раҳмат нурлари таралмоқда, Аллоҳ таолонинг Каломига иштиёқманд кўнгиллар ҳидоят, раҳмат ва шифо оятларини жон қалблари билан тинглашмоқда.
Мамлакатимизда ўтказилаётган Қуръон мусобақасини кўриш, унга сомеъ бўлиб, файзу-раҳмат кечаларида иштирок этиш ниятида юртдошларимиз сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий орқали нозил қилган каломидир. Шу сабабдан ҳам Қуръон муқаддас илоҳий калом ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон унинг ҳайбатини қалбда ҳис қилиб, ҳурматини ўз ўрнига қўйиши лозим. Мужтаҳид уламоларимиз оят ва ҳадисларга асосланиб, Қуръон ва унинг қироатига тегишли бўлган фиқҳий ҳукмларни батафсил баён қилганлар. Аллоҳ таоло бу борада Ўзининг каломида шундай марҳамат қилган: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!”.
Ибн Жазвий: “Ушбу оятга кўра, Қуръонга қулоқ солувчига раҳмат ниҳоятда яқин бўлади”, деган. Мазкур қоидаларга асосан, уламоларимиз Қуръони карим тиловат қилинганда унга жим туриб, қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукм чиқарганлар. Баъзи уламолар Қуръон тиловатига қулоқ солмасдан бошқа гап-сўзлар билан машғул бўлиш, шариатга нисбатан одобсизлик бўлишини айтишган.
Мусулмон инсон учун гўзал овозда қироат қиладиган қоридан тиловат қилиб беришини сўраб, уни тинглаши мустаҳабдир. Имом Нававий айтадилар: “Билгинки, кўпчилик уламолар чиройли овозли қироат соҳибларидан тиловат қилиб беришларини сўрашиб, уларни тинглашар эди”.
Бугун Сирдарё вилояти бўйича Қуръон мусобақасининг вилоят босқични бўлиб ўтади. Шундай экан азизлар, дам олиш кунингизда онгу шуурларимизга қувват бўлаётган, илоҳий файзли онлардан баҳраманд бўлишга ошиқинг.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот

Янгиликлар

Top