muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3-босқич талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ қисқа муддат ичида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олдилар. 

Эътиборлиси, мадраса 2020 йили ташкил этилган бўлса, устозларнинг саъйи ҳаракатлари билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси тарихида илк қори талабалар етишиб чиқмоқдалар.

Н.Абдуллаев 1-курсда Қуръони Каримни 2 пора ёд олган эди, 2023 йилда, сўнги 1 йил ичида 20 порани ҳифз қилди.

Ҳ.Ярашев ҳам таълим муассасасидаги 2 йиллик таълими пайтида 4 пора Қуръонни ёд олган бўлса, 2023 йилнинг 7 ойида 25 порани ҳифз қилиб, тез фурсатда қори бўлди.


Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов талабаларнинг Қуръон қироати илмлари ҳамда оятларни ёд олишини ривожлантириш мақсадида Имом Термизий мадрасасига жалб қилинган. Бу эса ўз самарасини бермоқда.

 

П'ятниця, 15 сентябрь 2023 00:00

Эътиқод мустаҳкамлиги йўлида

Ziyo studiyasi

Manba: “O‘zbekiston” telekanali

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари учун семинар ўтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад Қўмитада фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришдан иборат.

Экспертлар томонидан Бош Қомусимизга киритилган энг муҳим ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилган нормаларнинг белгиланганлиги ва бошқа муҳим масалалар тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

Семинар савол-жавобларга бой тарзда, очиқ мулоқот шаклида ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса,

لاَ أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيتَ عَلَى نَفْسِكَ

«Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.
Баъзилар:

فَلَكَ الحَمْدُ حَتَّى تَرْضَى

«Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.


Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:
«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.

 

Ҳижрий 1445 йил Рабиул аввал – Мавлиди шариф ойининг биринчи куни фалакий ҳисоб-китобга кўра, 2023 йил 16 сентябрь, шанба кунига тўғри келмоқда.

Маълумки, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ойда таваллуд топганлар. Ушбу фазилатли ой барчамизга муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар қуйидагича дуо қилар эдилар:

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top