Янгиликлар

Қабул имтиҳонлари бошланди

Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларида 2016-2017 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.

Имтиҳонлар тасдиқланган низомга кўра, “Она тили” фанидан диктант, “Маънавият ва маърифат”, “Чет тили”, “Тарих” фанларидан тест синов шаклида бўлиб ўтди.

Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, барча диний таълим муассасаларида малакали ўқитувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Абитуриентлар гуруҳларга ажратилиб, имтиҳон ўтказиладиган хоналарда зарур шарт-шароитлар яратилган. Ота-оналарининг дам олишлари учун ҳам салқин ичимликлар, тоза ва шинам жойлар ташкил этилган.

Қабул имтиҳонлари олдидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда имтиҳон ўтказиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди. Махсус қопларда муҳрланган имтиҳон саволлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган вакиллар ҳамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида очилди.

Йиғилишда ота-оналар сўзга чиқиб, ёшларимиз диний ва дунёвий таълим олишлари учун, бугунги кунда, ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилганлиги, буларнинг барчаси жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги, тинч ва осойишталиги шарофати ҳамда “Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун”нинг амалдаги ифодаси эканлигини ғурур ва ифтихор билан таъкидладилар.

Йиғилиш якунида, барча абитуриентларга омад ва зафарлар тилаб, гуруҳлар ўзлари учун ажратилган хоналарга жойлаштирилдилар. Ҳамда кириш имтиҳонлари бошланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур имтиҳон натижалари 15 июль куни эълон қилинади. Имтиҳондан кетма-кетликда энг юқори балл тўплаган 24 та абитуриент ўрта махсус ислом билим юртларига ўқишга қабул қилинади.

 

 

Таълим ва кадрлар тайёраш бўлими

Read 4215 times

Янгиликлар

Top