Янгиликлар

Бошқа дин вакиллари рўза ҳақида

Муборак Рамазон ойида айрим бошқа дин вакиллари ҳам рўза тутиб, рўзадорларнинг ҳолатини ҳис қилишни ва уларда қандай ўзгаришлар юз беришини истадилар.

Жумладан, Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи  Германия фуқароси Соня Нюбер ҳам рўза тутиб кўрди. У ҳар куни саҳар туриб хурмо, сояли сут, қаҳва ва бошқа егуликлар билан саҳарлик қилар ва кун давомида ҳеч нарса истеъмол қилмасди. У рўзани мусулмонларга бўлган ҳурмати ва ислом маданиятига бўлган меҳри туфайли тутганини маълум қилди. Унинг: “Мен Рамазон ойида рўза тутишни ўтган йили ният қилган эдим, шу туфайли ўзимда кўникма ҳосил қилиш учун қиш мавсумида, кунлар қисқа бўлган пайтда рўза тутишга ҳаракат қилдим ва буни эпладим. Кейинчалик фақат душанба кунлари, ундан сўнг эса, душанба ва пайшанба кунлари рўза тута бошладим. Эътиборли жиҳати шундаки, мен одатий иш кунида, атрофимдаги инсонлар еб-ичиб юрган пайтда ҳам бемалол рўза тутдим”, - деган сўзи кўпчиликни эътиборини тортди.

Шунингдек, Буюк Британиялик талаба Дейл ҳам Рамазон рўзасини тутди. Бу борада у қуйидаги фикрларни билдирди: “Инсон бахтли эканини ҳис қилиш учун, бир ой давомида кун бўйи еб-ичишдан воз кечиш кераклигини билдим. Рўза тутиш жуда ҳам ажойиб”.

Халқаро алоқалар бўлими

Read 5651 times

Янгиликлар

Top