Финляндияда 70 000 нафардан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Бироқ уларга соф Ислом тушунчасини берадиган, диний таълим ўргатадиган, туғилган саволларга оқилона жавоб қайтарадиган, намоз учун имомликка ўтадиган ва халқнинг диний эҳтиёжини қондирадиган мутахасислар етишмайди.
Боз устига хориждаги аҳвол туфайли бу ерга қуйилиб келаётган қочоқлар сони oртиб боряпти. Бундай мутахассисларга талаб янада кўпроқ ошиши аниқ. Шунинг учун фин тилини биладиган ва қавм билан бемалол тил топишадиган кадрларни таёрлашга ҳаракат қилиш Финляндия мусулмонларининг долзарб муаммоси бўлиб қолди.
Азизхон ҲАКИМОВ
тайёрлади.