Янгиликлар

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги анжумани

 

2016 йилнинг 23-25 июль кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Жидда шаҳридаги қароргоҳида ташкилотга қарашли иқтисодий, маданий ва ижтимоий ишлар бўйича исломий қўмитанинг 39-давра анжумани ўтказилади.

Унда ИҲТга аъзо бўлган бир қанча давлатлар ва ташкилот тасарруфидаги муассаса вакиллари иштирок этишади.

Анжуманда Халқаро ислом ташкилоти АйСЕСКО (ISESCO)нинг  халқаро ва ҳамкорлик муносабатлар бўйича бўлим бошлиғи Доктор Аҳмад Саид Валад қатнашади. У ташкилот томонидан таълим, тарбия, маданият ва алоқа воситалари соҳаларидаги фаолиятни ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган қатор дастурлар ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 2015-2025 йиллардаги иш дастури лойиҳасини  анжуманга тақдим этади. 

                        

                                                         Илёс АҲМЕДОВ таржимаси

 

                                                                                                                                          

Read 5437 times

Янгиликлар

Top