Янгиликлар

Тест имтиҳонлари бошланди

2016 йил 1 августь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест имтиҳони бошланди. Имтиҳондан олдин институт ректори Уйғун Ғофуров абитуриентларга имтиҳон жараёни ва тартибини тушунтириб ўтди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган масъуллар ҳамда абитуриентлар ва ота-оналар томонидан чиққан вакиллар гувоҳлигида имтиҳон саволлари солинган махсус муҳрланган қоп очилди.

Эрта тонгдан тест синовларидан имтиҳон топшириш учун пухта тайёргарлик кўриб, олийгоҳ остонасига қадам қўйган абитуриентларнинг юз-кўзларидан талаба бўлишга иштиёқлари кучли экани билиниб турибди.

Фарзандларига руҳий далда бўлиб, улар билан ҳамроҳ бўлиб келган ота-оналар ва меҳмонлар учун институт ҳудудида салқин ичимликлар ва шинам кутиш жойлари ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, тест имтиҳонлари натижаси 2016 йил 3 август куни соат 9:00 да институт эълонлар доскасига осилади.

  

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Read 6511 times

Янгиликлар

Top