Янгиликлар

Татуировка рак касалига олиб келади

Маълумки, Ислом дини таълимотларига кўра, татуировка (терига сурат чиздириш) тақиқланган амаллардан саналади. Муҳаммад (алайҳиссалом) ўз ҳадисларида терига сурат чиздирганни (татуировка) ва чизганни лаънатлаганлар.

Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида татуировкада ишлатиладиган қизил сиёҳ тери ракини келтириб чиқаришини исботлади.

Татуировкада ишлатиладиган сиёҳлар таркибида заҳарли моддалар бўлиб, улар келгусида аллергиядан тортиб рак касалигача олиб келиши аниқланди. Заҳарли моддалар нафақат қизил сиёҳ таркибида, балки бошқа рангдаги сиёҳларда ҳам мавжудлигини таъкидлаганлар.

Ҳозирги кунда Ғарб ва океанорти мамлакатларида оммалашган мазкур “урф”, айниқса, ёшлар орасида жуда оммалашган. Татуировканинг зарари ҳақида бонг ураётган олимларнинг аксари ҳам юқоридаги икки минтақа вакилларидир. Мазкур одатнинг зарарли оқибатлари ҳақида қанча эълон қилинмасин, татуировкага бўлган қизиқишлар ортиб бормоқда.

Халқаро алоқалар бўлими

Read 4697 times

Янгиликлар

Top