Янгиликлар

Муқаддас Каъба ичидаги биз билмаган жойлар

Каъба ичидаги ушбу бурчак, жанубий бурчак яъни Рукни Яманий деб номланади. Бу рукн Иброҳим алайҳиссалом кўтарган Каъба пойдевори устидаги рукндир. Ибн Умар розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, у зот: “Ҳажарул асвад билан рукни яманийни ушлаш хатолар учун каффоратдир”, дедилар”, деб айтдилар(Термизий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукни яманий билан ҳажарул асваднинг орасида “Раббана атина фиддуня ҳасанатан вафил ахироти ҳасанатан ва қина азабаннар” дуо(оят)ни ўқирдилар (Бақара, 201) (Сунани Абу Довуд).

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг намоз ўқиган жойлари.Ибн Умар розийаллоҳу анҳу агар Каъбага кирсалар, эшикни орқаларида қолдириб, тўғрига қараб юрардилар-да, ўзлари билан рўпараларидаги девор орасида уч газга яқин масофа қолдириб, сўнгра намоз ўқирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу ерда намоз ўқиганлар, деб Билол кўрсатган жойни танлардилар. Лекин Каъбанинг қайси томонига қараб намоз ўқилса, ҳеч кимга зарари йўқ (Имом Бухорий ривояти).

Каъба ичига кирилганда, ўнг томонда Каъбанинг томига олиб чиқувчи зина бор. Унинг эшиги ва қулфи бор. Тасвирда кўриб турганингиз ушбу эшик тавба деб номланади.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

Read 6626 times

Янгиликлар

Top