Янгиликлар

Анъанавий август семинари

Жорий йилнинг 11 август куни “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Диний таълим муассасалари раҳбарларининг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими Э. Ибрагимов, Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи С. Шерхонов ҳамда ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири А. Дўсматов иштирок этишди.

Семинар кун тартибида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги”га тайёргарлик ва диний таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини янада кучайтириш бўйича олдинда турган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Таълим муассасаларини 2015–2016 ўқув йили якунлари (битирувчиларнинг иш тақсимоти бўйича фаолият олиб бориши) ҳамда янги 2016–2017  ўқув йилига тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим муассасаларида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларни талаб даражасида юритилишини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Семинар иши якунида амалиётга жорий қилиш учун тегишли қарорлар қабул қилинди.

Семинар иштирокчилари “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда ўқитувчи-педагог ва талабалари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Read 4877 times

Янгиликлар

Top