Янгиликлар

Курслараро футбол мусобақаси

“Кўкалдош”   ўрта   махсус   ислом   билим юртида спортга катта эътибор берилади. Талабалар орасида шахмат-шашка, тош кўтариш, кураш, футбол, волейбол,  стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича “Баркамол авлод” спорт мусобақаси мунтазам равишда ўтказиб турилади. Унда ғолиб бўлган талабалар Республика босқичига йўлланма олиб,  ушбу босқичда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Билим юртида 12-13 октябрь кунлари Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда “Соғлом она ва бола йили”да ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида барча курс талабалари иштирокида курслараро спорт мусобақаси ташкил этилди. Тўртта курс талабалари  8 та жамоага бўлиниб ўзаро беллашдилар. Мусобақага билим юрти мудири, мударрислар ва барча талабалар ташриф буюришди. Ўйинда билим юрти жисмоний тарбия ўқитувчиси Бахтиёр Расулов бошчилигида ҳакамлар ҳайъати гуруҳи ўйинни бошқариб борди. Мусобақа ўйинлари жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ушбу мусобақанинг финал босқичида 3- “Б” курс ва 4- “А” курс жамоалари беллашиб, ўйин вақти 3:3 ҳисобида дуранг билан ниҳоясига етди. Пеналтилар сериясида  4- “А” курс жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўтказилган мусобақадаги ғолиблар медаллар, билим юрти кубоги ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Таълим ва кадрлар тайёраш бўлими

Read 3692 times

Янгиликлар

Top