Янгиликлар

Обидалардаги битиклар

Пойтахтимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ва “Uzbekistan Today” ахборот агентлигининг 10 йиллигига бағишланган “Узоқ ўтмишдан мактублар: Ўзбекистон обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик” мавзусидаги давра суҳбати доирасида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Тадбирда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳасининг дастлабки натижалари – Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги архитектура ёдгорликларида битилган эпиграфик ёзувларга бағишланган 12 китоб-альбом, шунингдек, Самарқанд вилоятининг тарихий меъморлик мажмуалари – Регистон ва Шоҳи Зиндага бағишланган икки фотоальбом тақдим этилди. 

“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” номли туркум китоб-альбомлар муқовасида буюк аждодимиз Ҳаким Термизийнинг XIV асрда бунёд этилган ёдгорлик мажмуасида битилган «Ким бир йўлдан юриб, унда илм изласа, Аллоҳ шу йўлдан унга жаннатга элтувчи йўлни ҳам муяссар қилиб қўяди», деган ҳадис ёзилган.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Read 4784 times

Янгиликлар

Top