Янгиликлар

Мусулмон олим саратон хасталигининг давосини топди

Яқинда Al Arabiya нашри таниқли саудиялик тиббиёт олими Доктор Саид Ал-Заҳаруди билан бўлиб ўтган суҳбатни эълон қилди. Нашрда келтирилишича, олим бир неча йиллардан буён саратон касаллигини даволаш учун қимматбаҳо металл олтиндан фойдаланиш бўйича изланишлар олиб бормоқда. Унинг айтишича, кўп жиддий касалликларни даволашда олтиндан фойдаланиш жуда асқотади.

Маълумки, тиббиёт соҳасида 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида турли мураккаб касалликларни даволашда олтиндан фойдаланиб келинмоқда. Биз ҳам бу усулдан самарали истеъфода қилмоқдамиз, жумладан, саратон касаллигини даволаш учун ҳам ушбу усул жуда асқотмоқда. Биз дастлаб, саратонга учраган каламуш устида тадқиқот ўтказдик. Натижа жуда ҳам ҳайратланарли бўлиб чиқди, саратон ҳужайралари олтинга қарши курашолмади.
Ҳозирда саудиялик олим олтин аралашмасида тайёрланган препаратнинг дастлабки лабаратория босқичини якунига етказди. Кейинги босқич бўйича изчил изланишлар олиб бормоқда.

Илҳом МАЪРУПОВ
тайёрлади.

Read 4353 times

Янгиликлар

Top