Айтиладики:
- “Икки хислат борки, улардан бирор нарса афзал эмас:
Бири - Аллоҳга иймон келтириш;
Иккинчиси - мусулмонларга фойда келтириш.
- Яна икки хислат борки, улардан ёмонроқ нарса йўқдир:
Бири - Аллоҳга ширк келтириш;
Иккинчиси - мусулмонларга зарар етказишдир”, дедилар.
- Пайғамбар алайҳиссалом: “Сизлар уламолар билан бирга ўтиришни ва ҳаким (донишманд) зотлар ҳикматларини эшитишни лозим тутинглар. Чунки Аллоҳ таоло ўлик ерни ёмғир суви билан тирилтиргани каби ўлик қалбни ҳикмат нури билан тирилтиради”, дедилар.
- Абу Бакр Сиддирозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким қабрга тайёргарликсиз кирса, гўёки у денгизни кемасиз минишга тушган кабидир”.
- Умар розияллоҳу анҳудан ривоят илинади: “Дунёнинг азизлиги мол-дунё биландир, охиратнинг азизлиги эса солиҳ амаллар билан”.
“Мунаббиҳот” китобидан