Янгиликлар

Юрак-қон томири касалликларига шифо

Бир неча юз йиллардан бери бутун жаҳон олимлари инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун саккиз соатлик уйқу фойдали десалар, бошқалари тўрт-беш соатлик уйқу етарли эканлигини таъкидлайдилар.

Иорданиянинг кардиология илмий-тадқиқот маркази олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун тўрт соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш инсон саломатлиги, юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.

Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Read 6043 times
Tagged under

Янгиликлар

Top