Янгиликлар

Тарихий масжид ҳаробалари топилди

Туркиянинг тарихий шаҳарларидан бири Кутаҳя шаҳрида олиб борилган қазилма ишлари натижасида қадимий масжид ва ҳаммом қолдиқлари топилди.

25 кишидан иборат археологлар гуруҳи тарихий “Улу Жами” масжидида тадқиқотлар олиб бораётганда мазкур топилмаларга дуч келишган.

Кутаҳя музейи раҳбари Метин Турктузуннинг таъкидлашича, қазилмалар натижасида аниқланган ушбу масжид бир неча асрлик тарихга эга бўлиб, таҳминларга кўра, 1380 йилда Усмоний ҳукмдор Мурод I даврида қурилган. Ўша пайтда шаҳар кичик бекликлардан бирининг пойтахти бўлган. 

“Масжид ва ҳаммом ёнма-ён қурилмаган, бироқ кўплаб кишиларга хизмат қилган. Масжидга  қўшни ҳудудлардан ҳам кўплаб кишилар намозни адо этиш учун ташриф буюрган. Биз бу борадаги тадқиқотларни давом эттириш ниятидамиз”, дейди Метин Турктузун. 

 

Зоиржон Содиқов

тайёрлади

Read 4339 times

Янгиликлар

Top