Янгиликлар

Уламолар интернет-сўровномаларидан норози

Барчамизга маълумки, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Дунёдаги энг нуфузли киши”, “Энг яхши актёр”, “Энг яхши автомобил русуми” ва ҳоказо мавзуларда тез-тез интернет-сўровномалар ўтказиб турилади.

Уламолар “Энг нуфузли киши” каби интернет-сўровномалар рўйхатига Пайғамбар алайҳиссаломнинг номлари киритилаётганига норозилик билдиришди.

Уламолар: “Пайғамбар алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўзи энг олий даража яъни бошқа мансаб ва мартаба билан қиёслаб бўлмайдиган нубувват билан сийлаган. Агар эътибор берсангиз, ўтказиладиган интернет-сўровномаларда, асосан, сиёсий арбоблар, актёр ва актрисалар, ҳаттоки, жаз ва реп йўналишида фаолият юритувчи шахсларни кўриш мумкин, улар қаторида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг номларини қўшиб қўйиш ножоиздир, дейишади.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

Read 5785 times

Янгиликлар

Top