Янгиликлар

Германия радиоканали: “Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий меросини келажак авлодга етказиш ҳар бир жамиятнинг бурчидир”

Германиянинг машҳур “Deutschlandfunk” радиоканалида буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган “Aстрономия ва Самарқанд султони” кўрсатуви эфирга узатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Немис радиоси таъкидлаганидек, болалигидан олим алломалар суҳбатини тинглаб улғайган. “Илмга ихлос қўйгани туфайли Самарқандда мадраса, яъни замонавий маънода университет ташкил этган, дейилади, бундан роппа-роса 600 йил муқаддам дунёга машҳур астроном томонидан қурилган расадхона энг илғор астрономик иншоат ҳисобланга”, дейилади хабарнинг давомида.

“Улуғбек шоҳ бўлишига қарамай, юлдузларнинг математик ҳисоб-китобларини амалга оширган, Қуёш, Ой ва осмондаги сайёраларнинг ҳаракатини мунтазам кузатган”, деб таъкидланади “Deutschlandfunk” радиоканалида.

Дастурда, шунингдек, Мирзо Улуғбек ва унинг шогирдлари астрономик йил узунлигини ўта аниқлик билан, бор-йўғи бир дақиқаю икки сония фарқ билан ўлчагани алоҳида таъкидланади. Бундай аниқликни таъминлаш катта илмий аҳамиятга эга. Телескоплар бўлмаган даврда бундай ихтиро қилиш ниҳоятда оламшумул воқеа эди.

– Радиодан маълум қилишларича, “Ўрта асрларнинг буюк астрономининг илм-фан олдидаги улкан хизматларидан бири у тузган “Зижи жадиди Кўрагоний” юлдузлар каталогидир. Таъкидланишича, унда мингдан ортиқ юлдузлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Самарқанд расадхонаси 1018 та юлдузнинг жойлашишини ақл бовар қилмайдиган аниқлик билан ўлчади”, таъкидланди “Deutschlandfunk” радиосидаги кўрсатув сўнггида.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 625 times

Янгиликлар

Top