Янгиликлар

Ўми уламолар кенгашининг қарори

1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 135 000 сўм эканлигини эътиборга олиб,

85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 11 475 000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 286 875 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин! 

2. Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин! 
(Масалан 2016 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 2000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 4000 сўм бўлади). 

3. Бу йилги Фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 000 сўм деб белгилансин!


Ўзбекистон мусулмонлари
 

идораси раиси муфтий                                       Усмонхон Алимов

Read 5042 times

Янгиликлар

Top