Янгиликлар

Японияда исломофобияни олди олинмоқда

Японияда исломофобияни олдини олиш мақсадида, бошқа динларга эътиқод қилувчи ёшлар учун Токио шаҳридаги энг катта масжидга зиёрат уюштирилмоқда.

Шу кунгача Омия Кита мактабининг 360 нафар ўқувчиси масжидга ташриф буюришди. Масжидга киришдан аввал ўқувчилар оёқ кийимларини ечиб, масжид одобларига риоя қилган ҳолда зиёрат қилишди.
16 ёшли мактаб ўқувчиси Наото Такаку “Ислом динига ва мусулмонларга нисбатан тарқатилаётган асоссиз хабарларни кўп эшитар эдик, лекин бугун улар билан суҳбатлашиб, аслида мусулмонлар ажойиб инсонлар эканини билдик”,- деб ўз фикрларини баён қилди.

Халқаро алоқалар бўлими

 

Read 5873 times

Янгиликлар

Top