Рамазон ойида умра зиёратини амалга ошириш учун Жидда аэропортига ташриф буюрган ҳар бир зиёратчини ажойиб совғалар кутмоқда.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги Рамазон ойи муносабати билан умрачиларга ифторлик дастурхони ташкил этмоқда. Ҳамда уларга атиргул, турли хил совғалар, хурмолар ҳам берилмоқда. Бу хайрли тадбир Рамазон ойининг охиригача давом этиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Жидда аэропортига ҳар 8 соатда 4000 – 5000 нафар зиёратчи ташриф буюради.
Халқаро алоқалар бўлими