- Дунёдаги энг йирик ифторлик Маккадаги “Масжидул Ҳаром”да ўтказилган. Ифторлик учун ёзилган дастурхоннинг узунлиги 12 минг метрни ташкил этган.
- Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларидаги ифторлик.“Масжид ан-Набавий”да 25 мингдан ортиқ рўзадор ифтор учун тўпланган. Ифторлик дастурхони сув, хурмо ва мевалар билан безатилган.
- Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд номли жоме масжидида 22 минг нафар рўзадор ифторлик қилган.
- Эроннинг Масхад шаҳрида жойлашган Имом Розий мақбарасидаги ифторлик учун 12 минг маросимида рўзадор қатнашган.
- Ҳиндистоннинг “Жамаъ” масжидида 5 минг киши учун ифторлик ўтказилган.
Даврон НУРМУҲАММАД