muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Вівторок, 28 ноябрь 2023 00:00

Ижтиҳод ёхуд мужтаҳидлик даъвоси

Имом ас Субкий раҳимаҳуллоҳ мутлақ ижтиҳод даражасига етган эканлар.
Шунда унинг асҳоблари;
Нима учун ижтиҳод қилмайсиз? деб савол қилишганида,
-Олдин ўтган салафларимиз, биз ижтиҳод қиладиган нарсалар қолдирмади-ку! дея жавоб қилдилар.

Аммо ҳозирги салафийларни ҳаммаси мужтаҳид, ижтиҳод даражасига етиб қолдилар.

Фақатгина ўзини фикри, ўзини гапларигина гўё асосли гапдек, бошқаларни далиллари, муқобил тарафни ҳадисларини инкор қилишда асло қараб турмайди.

Буюк ислом олимлари Имом Нававий, Имом Субкий, Алий Қорий, ибн Ҳажар Асқолоний, Ҳайтамийлар ва ҳатто минг китоб ёзган Жалолиддин Суютий, Абул Фараж Ибнил Жавзий, раҳимаҳумуллоҳлар ҳам мазҳабга тақлид қилишарди, аммо бизнинг замон хаворижлари эса мужтаҳиддурлар.

Маъруфхон Алоходжаев

Вівторок, 28 ноябрь 2023 00:00

Одамлар намоз ўқишдими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади:
«Оишанинг олдига кириб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида гапириб бермайсизми?» дедим. У киши айтди: «Майли. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб қолдилар ва: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик. У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик.

Одамлар масжидда тўпланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хуфтон намозига кутиб туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намозга ўтиши ҳақида Абу Бакрга хабарчи юбордилар. Хабарчи келиб унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга намоз ўқиб беришингни амр қиляптилар», деди. Абу Бакр (кўнгли) юмшоқ одам эди. Шунда у: «Эй Умар, одамларга намозга ўт», деди. «Бунга сен ҳақлисан», деди Умар. Ўша кунлари Абу Бакр одамларга намозга ўтди.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида енгиллик сезиб, бири Аббос бўлган икки кишига суянган ҳолда пешин намозига чиқдилар. У зот чиққанларида Абу Бакр имомлик қилаётган эди. Абу Бакр у зотни кўриб, ортига тисарила бошлади. У зот унга ортга ўтмаслик ҳақида ишора қилдилар ва (ёнларидаги) икковига: «Мени унинг ёнига ўтқазинглар», дедилар. Иккови у зотни Абу Бакрнинг ёнига ўтқазишди. Абу Бакр тик турган ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига, одамлар Абу Бакрнинг намозига эргашиб намоз ўқидилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, ўтирган ҳолларида эдилар.

Убайдуллоҳ айтади: «Абдуллоҳ ибн Аббоснинг олдига кириб унга: «Оишанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида менга айтиб берганларини сенга билдирайми?» дедим. «Айтавер», деди. Шунда мен билдирдим. У бирор нарсани инкор қилмади. Фақатгина: «У сенга Аббос билан бирга бўлган кишининг номини айтдими?» деди. «Йўқ», дедим. «У Алий эди», деди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Вівторок, 28 ноябрь 2023 00:00

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Мусохон домла Аббаситдиновга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза бугун пешин намозидан сўнг "Маҳдум эшон" масжидида ўқилади.

Манзил

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Понеділок, 27 ноябрь 2023 00:00

Қалб қорайишининг аломатлари

– Гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;

– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;

– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;

– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз,

иродаси бўш бўлади;

– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;

– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки 

илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;

– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;

– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;

– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;

– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир

муаммога дуч келаверади;

– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;

– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;

– гуноҳлар умрни қисқартиради;

– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;

– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга 

йўлиқаверади;

– Қуръон, жаннат дўзаҳ ҳақидаги оятларни эшитса ҳам таъсир қилмай қолади.

Олдинлари менда чинакам қалб тақвоси бор эди. Ҳар доим Аллоҳдан қўрқиб юрар эдим. Аллоҳни зикридан бошқа сўзни умуман сўзлашни хохламас эдим. Аллоҳни зикр қилганимда қалбим янада очилиб борарди. Қуръон оятларини, дўзаҳ ҳақидаги оятларни эшитганимда сесканиб кетар эдим. Ҳозир эса қалбим жуда қорайиб кетган. Хатто баъзида мен ҳам мусулмонманми? Деб юрадиган бўлиб қолганман. Аллоҳим қалбларимизни тўғри йўлингга бургин. Бизларни бу тўрт кунлик дунё матоҳлари билан фитналантириб қўймагин.

Понеділок, 27 ноябрь 2023 00:00

Сенга нима бўлди, Умму Соиб?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида кўргани кириб дедилар:
Сенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди?
- Безгак. Аллоҳ унга барака бермасин!
Безгакни қарғама! Безгак темирчининг босқони темирнинг зангларини кетказгани каби одам боласининг хатоларини кетказади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир катта ёшли аъробийни кўргани кирдилар. Унга: 
- Зарари йўқ. Тозаловчидир, иншааллоҳ! - дедилар.
У:
Тозаловчи?! Йўқ, у қари чолни қабрга олиб кетувчи қаттиқ иситмадир! – деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Унда, шундай бўла қолсин! – дедилар.


Аллоҳ таоло мўмин бандасини учта сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:
1. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб, унинг покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.


  1. Аллоҳ бандасини Ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса, синиқади ва Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол билан таққослашдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, қўйлар чеккага чиқиб кетса, чўпон уни дарҳол асоси билан қайтаради. Қайтиб келса, бошқа тегмайди.

  2. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйган бўлади. Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб, даражасини кўтаради. Ўзига тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.


Аллоҳга яхши гумонда бўлайлик. Унга бўлган иймонимизга шак ораламасин. Аллоҳ таоло бизга азоб беришга муҳтож эмас. У бизга онамиздан ҳам меҳрибон. Балойимизда одобли бўлайлик. Беморлигимизни ҳамд билан, оҳ-воҳларимизни истиғфор билан зийнатлайлик. Ўзимиздан юқоридаги учта сабабни қидириб кўрайлик.


Агар гуноҳимиз бўлса (ҳаммамизда гуноҳ бор) : «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Мени гуноҳларимдан покладинг», дейлик. Албатта, кўп дорилар аччиқ бўлади.


Агар бизда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам бўлмаса ва беморлик хатоларимиздан катталашиб кетса, бундай дейлик:
«Аллоҳим, ўйлайманки, Сен мен учун жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйибсан. Менинг амалларим унга етишим учун кифоя қилмайди. Сен менинг ана шу нуқсонимни тўлдириш учун бу беморликни бердинг. Ўзингга ҳамд бўлсин!»


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Сторінка 25 з 305

Янгиликлар

Top