Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбек тилида энг халқчил тафсир нашр этилди!

Халқимизнинг Қуръони карим оятлари мазмунини билишга бўлган эҳтиёжини таъмин этишга ҳисса қўшиш йўлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоблари тўлиқ жамланма ҳолида чоп этилди.
Тафсирнинг ўзига хос жиҳатлари шуки, унда аввалги ўзбек тилида нашр қилинган таржима ва тафсир китобларида берилган маълумотларни ўзида мужассам этган ҳолда янги ва нодир маълумотлар ҳам киритилди. Мўмин-мусулмонларни Қуръон оятлари маънолари билан иложи борича яқиндан таништириш учун ўзбек тилидаги матнларни халқчил ва тушунарли шаклда ифода этилди.
Тафсири Жалолайн, Ибн Касир, Абул Баракот Насафий, Замахшарий, Олтинхон тўра, Ваҳба Зуҳайлий каби ўнлаб машҳур муфассирларнинг китобларидан ушбу тафсирни ёзишда кенг истифода қилингани унинг илмий жиҳатини янада оширди.
Шунингдек, тафсирда ақлларни лол қолдирувчи мўъжизаларга ҳам алоҳида урғу берилган. Илм-фан соҳасидаги Қуръон мўъжизаларининг кашф этилиши ҳақидаги ажойиб маълумотлар ҳам баён этилган.
Яна бир жиҳат, “Тафсири Ирфон” энг замонавий усулда, сифатли ва китобхонга қулай шаклда чоп этилди. Айни пайтда сиз учун азиз бўлган инсонларга уни совға қилиш учун ҳам энг муносиб ҳадядир.
Зеро, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида инсонларни оятлар маъно-мазмунини билиб, тушиниб ўқишга чақирилади. “Нисо” сурасининг 82-оятида: “Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!”, - деб баён этилган.
Мазкур тафсирни харид қилишни истасангиз, ушбу +998-99-001-01-12 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Шунингдек, республикада жойлашган марказий жоме масжидлардан ҳам ушбу китобни топишингиз мумкин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 3977 times
Tagged under

Янгиликлар

Top