Ўзбекистон янгиликлари

Илк таровеҳ файзи

Шу йил 22 март куни юртимиздаги 1500 дан зиёд масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди. Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар. Мамлакатимизнинг марказий масжиди ҳисобланган Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жомесига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб, жамоатни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида мавъиза қилдилар.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқилаётган хатми Қуръон файзидан ўлкамизга Ҳақ таолонинг раҳмати ва қут баракаси ёғилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1137 times

Янгиликлар

Top