Ўзбекистон янгиликлари

Спорт оқибат ришталарини мустаҳкамлайди

Нурафшон шаҳрида спортнинг мини футбол бўйича ўтказилаётган "Ҳоким кубоги – 2023" мусобақалари якунига етди.

Финал ўйинида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Электр тармоқлари корхонаси жамоаси билан майдонга тушди.

Қизғин кечган баҳсларда жамоамиз пенальтилар сериясида рақиб жамоага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.

Учинчи ўрин вилоят кадастр бошқармасига насиб этди.  Бу жамоа мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ўйнади.

Саодат асрида ҳам баъзи-баъзида беллашувлар ўтказилганини сийрат китобларидан яхши биламиз. Рукона исмли бир киши бор эди. У жуда кучли бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўзлари билан кураш тушишга таклиф қилдилар ва Набий алайҳиссалом Руконани енгдилар.

Бу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг спортга бўлган эътиборларидан далолат.

Ишонамизки, бундай мусобақалар турли ташкилотлар, жамоалар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, ғолибларни  қутлаймиз.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Read 652 times

Янгиликлар

Top