Ўзбекистон янгиликлари

Ўзаро тажриба алмашилди

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин домла Маҳкамов, Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасалари Ахборот ресурс марказида бӯлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона бўлими мудири Камолиддин домла Маҳкамов ҳар иккала таълим даргоҳининг Ахборот Ресурс маркази фондида ташкил этилган имкониятлар билан танишиб, таклиф ва фикр мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг АРМ ходими Тўрахон Музрабов кутубхонада амалга оширилиб келинаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, янги келаётган адабиётлар билан таништирди ва айтиб ўтилган таклифларни доимий амалга оширилишига янада эътиборли бўлишини алоҳида қайд этди.

Тўрахон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими

Read 932 times

Янгиликлар

Top