muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. 

Қарорга кўра, Ўзбекистон ислом академиясида ҳузурида икки йиллик магистратура, уч йиллик таянч докторантура ва уч йиллик докторантура фаолият юритади. Мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади. 

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.


Академияда “қуръоншунослик”, “фиқҳ илми”, “ҳадисшунослик” ва “калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади, – деб хабар беради UzA.uz. 

2017 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бош имом-хатибларининг хотин –қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда 20 ноябрь куни Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда хотин – қизлар ўртасида нотўғри ғоялар таъсирига тушиб қолиш, ўз жонига қасд қилиш, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш, ахлоқсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, одам савдоси, оилавий ажрим, ОИТС каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларини, тушунтириш ишларини янада ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, тадбирда Мавлид ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида суҳбат ташкил этилиб, қизиқарли савол – жавоблардан иборат викторина ўтказилди. Викторинада фаол иштирок этган отинойиларга эсдалик учун илм зиёси бўлган – китоблар совға қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2017 йилнинг 14 декабрь куни Конституциямизнинг 25 йиллиги ҳамда Мавлид ойи муносабати билан Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун Тошкент вилояти вакиллиги томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.

Ушбу хайрия тадбирида, Бўка тумани имом-хатиблари томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тайёрланди. Тадбир давомида «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун спорт жиҳозлари ва кутубхона учун китоблар совға қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги чиққан ойни кўрсалар:

“Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайна билюмни вал иймани вассаламати вал Ислам. Раббий ва Раббукаллоҳ”,

(Аллоҳим, бизга бу ойни барокатли, имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин. Эй, Ҳилол, Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллоҳдир) деб айтардилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон делегация Малайзияга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

14 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси 3100 сайёҳлик агентликларини ўз ичига олган “МАТТА” уюшмасида учрашув бўлиб ўтди. 

Ушбу юрт аҳолисида Ўзбекистонга саёҳат қилиш ва қадимий обидаларни зиёрат қилишга қизиқиш катта экани маълум қилинган. Шунингдек, музокараларда умра сафарига отланганларнинг маълум қисмини Ўзбекистан орқали боришини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилган. 

“МАТТА” Малайзия туризм ва саёҳат агентликлари ассоциацияси бўлиб, 3100 дан ортиқ аъзолари бор. Бош идораси Куала-Лумпурда жойлашган бўлиб, Малайзиянинг бошқа минтақаларида ҳам бўлимларига эга. 

Ташкилотнинг асосий мақсади Малайзиядаги сайёҳлик ташкилотларининг манфаатларига хизмат қилишдир.

Музокаралар якунида вакилларимиз хорижлик ҳамкорларимизга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан тақдим этилган совғаларни топширган эдилар.

Маълумки, вакилларимизнинг Малайзия ҳукуматига қарашли “Табунг ҳажи” жамғармаси вакиллари билан ўтказган тадбирлари самарали ўтгани маълум қилинган эди. Ушбу жамғарма Малайзияда ҳаж зиёрати масалалари билан шуғулланади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top