muslim.uz

muslim.uz

Вівторок, 12 декабрь 2017 00:00

Главное - доставить детям радость

В Чирчикском городском доме милосердия №14 по инициативе главного имам-хатиба Ташкентской области Хайруллы Турматова в честь 25-летия принятия Конституции Республики Узбекистана и месяца «Мавлид ан-Наби» ‒ «рождение Пророка» проведено благотворительное мероприятие. Для воспитанников дома милосердия главный имам-хатиб города Чирчик и имам-хатибы мечетей накрыли праздничный стол.
Хайрулла Турматов поздравил детей с днем Конституции и мавлидом, а также от имени представительства Управления мусульман Узбекистана по Ташкентской области подарил книги для библиотеки дома милосердия. Дети выразили благодарность за праздничное мероприятие и подарки.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Ранее сообщалось, что об увеличении количества мечетей в Шурчинском районе Сурхандарьинской области. Так, Управлением мусулман Узбекистана говорилось о начале деятельности в этом районе соборной мечети “Толли ота”, так как она прошла регистрацию в Управлении юстиции Сурхандаринской области.
8 декабря состоялась торжественная церемония открытия именно этой соборной мечети “Толли ота”. Открытие этой мечети стало своебразным подарком к 25-летию принятия Конституции Республики Узбекистан.
В связи с этим в мечети для жителей и гостей в этот день был накрыт праздничный стол. В мероприятии приняли участие ответственный сотрудник отдела мечетей Управления мусульман Узбекистана Исхокжон домла Бегматов, главный имам-хатиб Сурхандарьинской области Алиакбар домла Сайфиддинов, представители областного хокимията и многие другие.
Мероприятие проходило в праздничном настроении. Исхокжон домла Бегматов поздравил участников мероприятия с 25-летием принятия Конституции Республики Узбекистан и открытием мечети «Толли Ота» и передал приветствия и наилучшие пожелания муфтия Усмонхона Алимова.
После этого все были приглашены в мечеть для участия в пятничной молитве. Правоверные мусульмане благословили Творца за всевозможные блага, которые Он дарует нашей стране и народу, а также вознесли молитвы за главу государства - основоположника всех великих свершений в нашей стране, муфтия - его опоры и помощника в религиозной сфере, также трудолюбивый народ и верующих мусульман. Еще раз поздравляем с важным событием в жизни мусульман — открытием новой мечети.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Вівторок, 12 декабрь 2017 00:00

Зиён кўрувчилардан бўлманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан олдин ўтган халқлар орасидан жароҳатли бир киши қийналганида, пичоқ билан қўлини кесиб, қонсизликдан ўлди. Аллоҳ таоло: "Ушбу бандам ўз жонини чиқаришга уринди. Мен жаннатни унга ҳаром қилдим", деди», деганлар (Имом Бухорий).

Қуръони каримда: «Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик...» (Исро, 70), дея марҳамат қилинади. Шундай экан, ҳеч бир инсон ўзига ҳам, атрофидаги кишиларга ҳам жабр қилиши ва озор етказиши мумкин эмас. Кишининг ўз жонига қасд қилиши улкан гуноҳдир. Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўзини ҳалокатга ташлаш Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидсизлик белгисидир”, дейди. Қуръони каримда: “...ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир" (Нисо, 29), дейилган.

Ўз жонига қасд қилиш Аллоҳ таолонинг қазою қадарига рози бўлмасликдир. Ҳадисларда, ким ўзини нима билан ўлдирса, дўзаҳда у шу нарса билан азобланиши баён қилинган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизларни огоҳлантириб, бундай деганлар: "Аллоҳ таоло хоҳласа, ширк келтирган ва қасддан бир мўминни ўлдирган одамнинг гуноҳидан бошқа ҳамма гуноҳларни кечади" (Абу Довуд ва Насаий).

Бундан ширкка кетган, ўзига зулм қилган ёки бошқа бировни ўлдирганлардан узр қабул қилинмаслиги маълум бўлади. Ҳатто бундай ишларни ўйлаб, қасдланиш ҳам гуноҳ. Ҳаёт синовларига бардош беролмай, ўзини ўлдиришга уринишни уламолар Аллоҳ таолога исён қилиш деганлар. Хабарларда уларнинг охиратда оғир азобларга йўлиқиши айтилган.

 

Жозиба ЖАМИЛОВА

Вівторок, 12 декабрь 2017 00:00

Янги масжид иш бошлади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги масжидлар сони яна биттага кўпайгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Мазкур хабарда  тумандаги “Толли ота” жоме масжиди Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мазкур масжид иш бошлаши тўғрисида маълумот берилган эди.

Ўтган жума, 8 декабрь куни эса айнан шу  “Толли ота” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мўъжазгина жоме Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик тўйига муносиб тўёна бўлди. Шу муносабат  билан масжидда шукрона дастурхони ёзилди. Ушбу тадбирда диний идора масжидлар бўлими масъул ходими Исҳоқжон домла Бегматов, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфиддинов, вилоятдаги мутасаддилар ва кўплаб намозхонлар иштирок этишди.

 

Тадбир байрамона кайфиятда ўтди. Унда Исҳоқжон домла Бегматов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини қўшалоқ  хурсандчиликлар, яъни Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик тўйи ва “Толли ота” жоме масжиди очилиши билан табриклаб, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг масжид қавмига салом ва табрикларини етказди.

 

Шундан сўнг барча жума намозини ўқиш учун масжид хонақосига таклиф этилди. Жума намозидан кейин дуога қўл очилиб, мана шундай буюк неъматлар ила юртимизни, халқимизни сийлаётган Яратган Парвардигорга ҳамду сано айтилиб, юртимизда бўлаётган улкан ўзгаришлар асосчиси бўлмиш Давлатимиз раҳбари, уларнинг ёнларида диний соҳада суянчиқ ва кўмакчи бўлиб турган муфтий ҳазратлари, меҳнаткаш халқимиз ва мўмин-мусулмонларимиз ҳақига дуолар қилинди.

Яна бир бор янги масжид муборак бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Вівторок, 12 декабрь 2017 00:00

Болаларга қувонч улашиб…

Куни кеча Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли “Меҳрибонлик уйи”да Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайрулла Турматов ташаббуси билан Республикамиз Конституциясининг 25 йиллиги ҳамда мавлидун Набий ойига бағишланган хайрия тадбири ташкил этилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Чирчиқ шаҳри бош имом-хатиби ҳамда масжидларнинг имом-хатиблари байрамона дастурхон безатишди.

Хайрулла домла болажонларни Конституция ҳамда мавлид билан муборакбод этиб, илиқ тилакларини билдириб, ҳақларига хайрли дуолар қилди. Байрам совғасиз бўлмаганидек, Тошкент вилояти вакиллиги болажонлар мутолаа қилиб, билимларини оширсин дея Меҳрибонлик уйи кутубхонасига китоблар туҳфа қилди. Болажонлар байрам тадбири ва совғалар учун миннатдорчилик билдирдилар.

Меҳрга ташна қалблар ўзлари учун ташкил этилган тантана сабаб шодликка тўлган бўлса, тадбир ташкилотчиларининг қалби болаларнинг кўзларидаги беғубор қувончни кўриб, ўзгача шукуҳга тўлди.

ЎМИ матбуот хизмати

Янгиликлар

Top