muslim.uz

muslim.uz

Жасур домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом хатиби

الخميس, 28 كانون1/ديسمبر 2023 00:00

Фаровон турмуш гарови!

Алиакбар Сайфиддинов,
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

Шу йил 9 декабрь – халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни тарғиб этувчи видеороликлар танлови” ташкил этилди.

Танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ахборот медиа мутахассиси Нурмуҳаммад Жумағулов Ўзбекистон Республикаси бўйича биринчи ўрин соҳиби бўлиб, 1 даражали диплом ва ноутбук билан тақдирланди.

Ушбу мутахассисимиз самарали меҳнати муносиб тақдирланиши соҳа ходимларининг жамият ривожидаги муносиб ҳиссаси учун эътироф ўлароқ кўнгилларга қувонч бағишлайди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

الخميس, 28 كانون1/ديسمبر 2023 00:00

Набавий уч башорат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга уч нарса севимли қилинди: хушбўйлик, аёллар ва кўз қувончим бўлмиш намоз”, деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг барча сўзлари каби бу ҳадислари ҳам гўзал хулқ намунасидир.

1. Хушбўйлик – ҳар бир инсон табиати хуш кўрадиган нарса. Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жисман ҳам хушбўй эдилар. Бирор кўчадан ўтсалар, ҳамма тарафни муаттар ҳид тутиб кетар, саҳобалар у зот ўтганини билар эдилар. Бир боланинг бошини силасалар, бошқа болалар унинг ёнидан кета олмай қоларди. Бутун оламдаги гўзал гуллар, чечаклар у зотнинг ифорларидан баҳра оларди.

Ақида китобларида ҳар бир авлиёнинг каромати ўз пайғамбарининг мўъжизасига тобе экани айтилади. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ вафот этганида қабридан хушбўй таралгани, ҳатто одамлар қабр тупроғидан олиб кетишгани ҳақида ривоятлар бор.

2. “Аёллар менга севимли бўлди”, деганлари ҳам ҳис-туйғу тарбияси, пок муҳаббат, ҳалол жуфт бўлиб яшаш каби дунёвий ҳаётнинг асосий қоидаси намунасидир. Аёллар ҳис-туйғуга тезроқ ва кўпроқ берилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки аёли (Ойша ва Ҳафса) туфайли ўзларига ҳалол ишни ҳаром қилдилар.

Аллоҳ таолодан: “Эй Пайғамбар! Нега хотинларингизнинг розилигини истаб, Аллоҳ Сиз учун ҳалол қилган нарсани (асални) ҳаром қилиб олурсиз!” (Таҳрим сураси, 1-оят) деган танбеҳ тушди. Бу ўринда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига нақадар кўнгилчан ва севимли бўлганлари аёнлашади. У зот ҳеч қачон аёлларига юзларини буриштириб қарамаганлар. Уларни “биллур қандиллар”, деб эркалаганлар. Кўнгилларини чўктирадиган сўз айтмаганлар. “Оталари қазо қилган қизларнинг отаси менман, уларни хафа қилманглар”, дея қизларни ҳимоясига олганлар. Зеро, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёллар эркакларнинг туғишганларидир”, “Жаннат оналар оёғи остидадир”, деганлар. Чунки улар зурриётини юраги остида тўққиз ой асраб, озиқлантириб, сўнг оқ сути билан, сўнг қўли билан боқади. Айни пайтда, эрининг хизматида бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муносиб уммат бўламан деган эр аёлини эъзозлаши лозим.

3. “Намоз – кўз қувончим”. Ойша онамиздан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин иситма сабаб бемажол бўлдилар. Намоз вақти кирганида Ойшага: “Абу Бакрга буюргин, одамларга намоз ўқиб берсин”, дедилар... Намозга такбир айтилганида: “Мени кўтаринглар, менга ёрдам беринглар. Намозга чиқиб роҳатланмоқчиман. Мени кўтаринглар, намоз ҳаётимнинг мазмуни, кўз қувончимдир”, дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги сўзларида ҳам: “Намозни қоим қилинглар! Сизларга намозни васият қилурман”, дедилар. У зотнинг умматлари учун Ер юзининг барча покиза жойи исталган вақтда саждагоҳ қилинган.

Қиёматга қадар ҳаё, яхшилик, тартиб, поклик, муҳаббат, ризолик, оқибат деган тушунчаларнинг олий мақомларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга йўлбошчи эканлар, у зотга суюкли қилинган ишлар бизга ҳам севимли бўлмоғи керак.

Абдумуталиб ОТАБАЕВ,
Жиззах вилояти “Холид ибн Валид”
жоме масжиди имом-хатиби

"Ҳидоят" журналининг 12-сонидан

Бугун, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ва музей экспозициясини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказ мутасаддилари, олимлар, профессорлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишни Президент маслаҳатчиси, Кенгаш раиси Музаффар Камилов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада хайрли ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қад ростлаётган маҳобатли Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш, шунингдек, бинонинг ташқи ва ички қисмларини безаш ишлари жадал давом этаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Шоазим Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2023 йилда амалга оширган фаолиятига доир ҳисоботини тақдим этиш билан бирга Марказнинг навбатдаги катта лойиҳалари ва режалари ҳақида сўз юритди.

Тадбир асносида Кенгаш аъзолари ва соҳа мутасаддилари Марказ биносининг ташқи ва ички безакларидаги хаттотлик ёзувлари, равоқлар учун тайёрланаётган маҳобатли рангтасвир асарлари, музей экспозициясини шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида чиқиш қилишди.

Нотиқлар қаторида сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Марказдаги Қуръон зали равоқларини ипак гилам юзасига туширилган оятлар билан безаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлади.

Йиғилиш асносида Марказ бир вақтнинг ўзида ҳам музей, ҳам кутубхона, ҳам илмий-тадқиқотлар олиб бориладиган кўп тармоқли илмий, маданий, маърифий, маънавий муассаса шаклида бунёд этилаётгани ва шунга мувофиқ равишда унинг фаолияти ҳам кенг қамровли бўлиши таъкидланиб, ушбу жараёнда Кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top