muslim.uz

muslim.uz

Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасига янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Али Асад Ғилоний Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Жорий йил 16 ноябрь куни у Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширди.
Покистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига эксклюзив интервью берди.
— Жаноб элчи, Сизни Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиғини топширганингиз билан қутлаймиз. Айтингчи, янги масъулиятли лавозимда ўз олдингизга қандай режа ва вазифалар қўйдингиз?
— Ўзбекистондек буюк мамлакатда Покистон элчиси бўлиш мен учун катта шараф.
Қадимдан бизни чуқур маданий ва маънавий алоқалар боғлаб туради. Элчи сифатида менинг асосий вазифам халқларимиз ўртасидаги англашувни янада ривожлантиришга хизмат қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун биргаликда ишлашимиз мумкин бўлган соҳаларни ўрганишдан иборат бўлади.
— Дипломатик миссия раҳбари сифатида нималарга биринчи навбатда эътибор қаратасиз?
— Мамлакатимнинг мендан аввал Тошкентда фаолият юритган элчилари томонидан илгари сурилган ташаббуслар, имзоланган икки томонлама келишувлар ва ўзаро англашув меморандумларида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш асосий эътиборни қаратаман. Шунингдек, икки мамлакат халқлари учун манфаатли бўлган барча соҳаларда янги ташаббуслар ишлаб чиқилади.
Мамлакатларимиз ўртасидаги мувофиқлаштириш ва маслаҳат механизмларини мустаҳкамлаш, қардош мамлакатлар сиёсий кучлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қиламан.
— Савдо-иқтисодий ва сармоявий масалалар фаолиятингизда қандай ўрин тутади?
— Покистон ва Ўзбекистон муносабатларида савдо-сотиқ иккита ўлчамга эга, яъни икки томонлама савдо ҳамкорлиги ва савдо йўлаклари маъносида. Ўзаро савдо-сотиқ нуқтаи назаридан бизнинг иқтисодиётларимиз рақобатчи эмас, балки бир-бирини тўлдиради, деб ҳисоблайман. Шу маънода, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Сўнгги йилларда савдо ва инвестиция ҳамкорлигида ижобий суръат кузатилмоқда. Бу борадаги ишларни янада чуқурлаштириш ва ишбилармон доираларни бирлаштириш менинг устувор вазифаларимдан биридир.
Савдо йўлакларига келсак, Покистоннинг жуғрофий жойлашуви Ўзбекистонга Араб денгизига чиқиш учун энг қисқа савдо йўналишини тақдим этади. Покистон орқали савдо қилиш Ўзбекистон учун денгизга чиқишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Худди шундай, Марказий Осиё бозорлари билан савдо муносабатларини кенгайтиришга хизмат қиладиган алоқаларни ўрнатиш Покистоннинг асосий мақсадларидан биридир. Бу борадаги айни пайтда қатор таклифлар фаол кўриб чиқилмоқда. Шу сабабли яқин келажакда икки мамлакатни бир-бирига боғлайдиган ўзаро манфаатли савдо йўлагини амалиётга тадбиқ қилишга умид қиламиз.
— Сўнгги пайтларда мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Ушбу соҳани янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикрларингизни изҳор қилсангиз.
— Дарҳақиқат, зиёрат туризми тараққиёт учун катта салоҳиятга эга. Ҳар бир покистонлик Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилишни орзу қилади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Ибн Сино каби буюк алломалар Покистонда ҳам жуда машҳур. Уларни халқимиз чуқур ҳурмат қилади.
Шунингдек, Тошкент ва Лаҳор ўртасидаги икки соат давом этадиган тўғридан-тўғри авиарейсларнинг (коронавирус пандемияси сабабли вақтинча тўхтатилган) йўлга қўйилганини ҳам оқилона қадам деб биламан. Мазкур парвозлар қатновини ҳафтасига камида уч мартага етказиш тарафдориман.
— Жаноб элчи, Ўзбекистон ва Покистон халқларини бирлаштирадиган ва ўхшаш хусусиятларни айта оласизми?
— Менимча, бизни тарихнинг умумий талқини, маънавий ва маданий қадриятларимиз бирлаштириб туради. Покистонда ўзбек тарихий шахслари қаҳрамон ҳисобланади. Халқимиз дунёнинг ушбу қисмида яшаб ўтган буюк алломалар жаҳон цивилизациясига қўшган салмоқли ҳиссаси билан фахрланади.

Бизни ажратиб турадиган жиҳатларга келсак, менимча, бу йигирманчи асрнинг катта қисмида бир-биримиздан узоқлашиб яшаганимизда бўлса керак. Албатта, бу икки халқга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлди.
Биз бир-биримизга яқин бўлсакда, кўп йиллар давомида узоқлашганимиз сабабли ўзимизни айро ҳис қиламиз. Бундан ташқари, сўнгги ўттиз йилнинг катта қисмида мамлакатларимиз раҳбариятларининг тўғридан-тўғри алоқалари нисбатан суст бўлди.
Ушбу бўшлиқни иложи борича тезроқ тўлдириш керак. Шунда икки томон ўртасида биргаликда ишлаш учун яхши тушунча ўрнатилиши мумкин. Иккинчи фарқ тилларимиз бўлиши мумкин. Аммо бу ҳам жуда катта аҳамиятга эга эмас. Чунки урду ва ўзбек тилларида тўрт мингдан ортиқ бир хил сўзлар мавжуд.
Бизнинг умумий динимиз, тарихимиз, жуғрофиямиз, анъаналаримиз ва иқтисодий манфаатларимиз яқин ҳамкорликка чорламоқда. Аждодлари минг йиллар давомида ёнма ён бўлган халқларни яна бир-бирига яқинлаштириш, тарихий алоқаларни тиклаш ва уларни XXI асрнинг геоиқтисодий ҳақиқатларига мувофиқ тарзда янгилаш вақти келди.
— Жаноб элчи, мазмунли суҳбат учун раҳмат.
“Дунё” АА мухбири Зафар Юлдашкулов суҳбатлашди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак? Ҳозирги намозларга қўшиб ўқийманми ёки фақат фарзини ўқисам етадими?

— Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди. Қазо ўқимоқчи бўлган инсон ҳар бир кундалик фарз намозидан олдин ўша намознинг қазосидан ҳам ўқиб борса, ҳар куни бир кунлик қазо бажарган бўлади. Ёки куннинг ё кечанинг маълум бир вақтини ажратиб олиб, бир йўла тартиб билан: Бомдод, Пешин, Аср, Шом, сўнгра Хуфтон ва Витрни қазо қилса ҳам бўлади. Бунда агар иккитадан қазо намоз ўқиса, икки кунлик қазо намози соқит бўлади. Мана шу зайлда, ойлар, йиллар давомида бир неча йиллик қолдирилган намозларни қазо қилиш мумкин.

Сизга ўхшаб ўн йил, ундан ортиқ ёки кам муддатдаги кўплаб намозларни тарк қилган кишилар ушбу тартибга амал қилишлари керак.

Ҳар намознинг вақтида бир-иккита қазони ўқиб борсангиз ҳам бўлади. Бунда ўзингизга осон бўлиши учун, ҳар намозда уни “охирги ёки биринчи қолдирилган намоз” деб қасд қиласиз. Масалан, “биринчи қолдирган Бомдодим” ёки “охирги қолдирган Бомдодим”, деб ният қиласиз. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиш жоиз.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

الإثنين, 07 كانون1/ديسمبر 2020 00:00

Жаннатий аёл... (Аудио)

 

Матнни oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган

Мамлакатиммиз Президенти Шавкат Мирзиёев ўзларини маърузаларида, давлат органлари раҳбарлари билан бўлган учрашув ва мулоқотларда асосан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан биридир деб бежизга таъкидлаб ўтмаганлар.

Ҳақиқатдан ҳам жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводҳонлиги даражаси талаб даражасига кўтарилмаганлиги, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётганлиги, шаҳсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ва бошқа қатор муаммолар қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсиринри кўрсатиб келаётганлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштиришга туртки бўлди.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9-январ 2019 йилдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги         ПФ- 5618 сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармон эндиликда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини изчил етказиш тизимини  шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш-демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!”-деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлашга, ёш авлодни онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жихатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатишга ундамоқда.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шаҳс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланмоқда ҳамда бу борада хуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси мазкур Фармоннинг 1-иловаси сифатида, шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган “Йул харитаси”                      2-иловага мувофиқ тасдиқланди ҳамда мазкур Концепциянинг асосий мақсади аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводҳонликка эришиши, мустахкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдан иборатдир.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб хисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларига ҳуқуқий саводҳонлигини оширишда кўрсатган ҳизматлари учун топшириладиган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этилиши тўғрисидаги таклиф ҳам маъқулланди.

Бир сўз билан айтганда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқвий маданиятни юксалтириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив хужжатларни мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида ва сифатли етказишни тарғиб қилишда барча мансабдор шаҳслар энг аввало масъул эканликлари баробарида якунда ўз меҳнатлари самараси учун ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланадилар.

Бу борада эндиликда тарғибот ишларини юзаки, кўзбўямачилик билан эмас балки инновацион ривожланиш даврида бўлганимиз учун тарғиботни турли ҳил тадбирлар кўринишида иштирокчиларни рағбатлантириш, турли ҳил номинациялар асосида мукофотлаш, ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида, ўзларининг (таьлим муассасасининг) веб-сайтлари орқали ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишликлари талаб этилади.

 

Тохиржон Таджиалиев

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ҳуқуқшуноси

Қирғизистон мусулмонлари муфтийсининг жанубий минтақаси бўйича маслаҳатчиси Арзикулов Муҳаммаднаби ҳожининг таклифига биноан жорий йилнинг 4 декабрь куни ЎМИ Фарғона вилояти вакили Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вакил ўринбосари Алишер ҳожи Наимов, Риштон тумани бош имом-хатиби Муҳаммаднаби Орипов ҳамда Қўштепа тумани “Ғиштмон” масжиди имом-хатиби Алимбек Илёсовлар Баткен вилояти Қадамжой туманига ташриф буюрдилар.
Меҳмонларни Қирғизистон мусулмонлари муфтийсининг жанубий минтақаси бўйича маслаҳатчиси Арзикулов Муҳаммаднаби бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди.

Сафар давомида ЎМИ Фарғона вилояти вакили У.Абдуллаев ҳамда вакил ўринбосари А.Наимовлар Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги “Тифла Аҳмад Ал-Гасимий” масжидида жума намозида иштирок этиб, “Ислом динида қўшничилик муносабатлари” мавзусида маъруза қилдилар.

Шунингдек, Риштон тумани бош имом-хатиби М.Орипов ҳамда Қўштепа тумани “Ғиштмон” масжиди имом-хатиби А.Илёсовлар Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғидаги “Ал-Атидий” масжидида жума намозида иштирок этдилар.

Икки қардош юрт уламолари ўртасида ўтказилган мулоқотда халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари йилдан-йилга ривож топиб бораётгани, муборак динимизда қўшничилик ришталарига алоҳида эътибор берилгани, қолаверса сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг кўплаб масалаларда ҳамфикрлиги, интилишларининг муштараклиги туфайли барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ,
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги ходими

Видеолавҳалар

Top