muslim.uz
Фотолавҳа: Хоразм вилояти "Муоз ибн Жабал" масжиди
Намоз сабоқлари: Қабр зиёратида ўқиладиган дуо (Аудио)
«Ассаламу ъалайкум йа аҳлал-қубур. Яғфируллоҳу лана ва лакум, антум салафуна ва наҳну бил-асари».
Маъноси: «Ассалому алайкум, эй қабр аҳли. Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз».
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Масжидга кираётганда ва ундан чиқаётганда ўқиладиган дуо (Аудио)
Масжидга кираётганда...
Аллоҳумма-афтаҳ ли абваба роҳматик.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, менга раҳмат эшикларингни оч».
Масжиддан чиқаётганда...
Аллоҳумма инни асъалука мин-фазлик.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, Сенинг фазлинг ва карамингни сўрайман».
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Солиҳ фарзанднинг ота-онаси ҳақига дуоси (Аудио)
Исломий тарбия кўрган инсон ота-онаси кексайганда, уларни хорламайди, дилларини ранжитмайди. Уларнинг ҳақларига бундай дуо қилади:
«Роббир-ҳамҳума кама роббайаний соғийро».
Маъноси: «Парвардигоро, ота-онамга марҳамат эт, улар мени марҳамат-ла вояга етказганлари каби» (Таҳрим сураси, 8-оят).
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Ҳомиладор аёлнинг дуоси (Аудио)
Ҳомиладор аёл тиббий муолажалардан ўтиш билан бирга, диний вазифаларни адо этиши ва фурсат топиши билан «Оятал курси» ва «Шарҳ» сурасини, сўнг бу дуони ўқиши мақбулдир:
«Аллоҳумма аътина сиҳҳатан ва ъафиятан ва авладан солиҳин ва ризқон васиъан ва дуъаъан мақбулан».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, бизга соғлиқ ва офият бер. Хайрли фарзандлар эҳсон эт. Мўл ризқ бер, дуоимни қабул айла».
ЎМИ матбуот хизмати