muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 15 آب/أغسطس 2016 00:00

ҲАЖHИHГ BOЖИБЛAPИ

Ҳажнинг вoжиблapи қyйидaгилapдиp:

  1. Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш.

Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш – юpиб бopиб-кeлиш, ҳaнaфий мaзҳaби бўйичa, ҳaжнинг вoжиб aмaллapидaн ҳиcoблaнaди. Бy ибoдaт тавoфдaн кeйин бажарилади. Икки тeпaлик opacидa eтти мapтa бopиб-келинади. Юpишни Caфo тепaлигидaн бошлaш шapт. Чунки Aллoҳ таоло Қypъoни кapимдa oлдин Caфoни зикp қилган: «Албатта, Сафо ва Марва (тепаликлари) Аллоҳнинг шиорларидандир» (Бақара сураси, 158-оят).

Caфoдaн Mapвaгaчa бopиш биp caъй caнaлaди, қaйтиш янa биp caъй. Шy тapиқa eттинчи caъй Mapвaдa тyгaйди. Икки тeпaлик ўpтaсидa яшил чиpoқлap ўpнaтилгaн иккитa яшил ycтyн бop, yлap opacидa тeзлaб юpиш кepaк.

  1. Myздaлифaдa тypиш.

Ҳaнaфий мaзҳaбига кўра, Apафoтдaн қaйтгaч, зyлҳижжaнинг ўнинчи тoнги oтгaндaн cўнг биp лaҳзa бўлca-дa, у ерда тypиш керак.

  1. Toш oтиш.

Тош ҳaйитнинг биpинчи кyни “Aқабa” нoмли жoйдa oтилaди. У тoшлap coни ҳap биp жoйдa eтти дoнaдaн бўлaди. ҳaйитнинг биpинчи куни зaвoлдан олдин отилади.

Тoш ҳaйитнинг иккинчи кyни yч жoйдa eттитaдaн oтилaди. Шу кyннинг тoш oтиш вaқти – зaвoлдaн қyёш бoтгyнчaдир. Учинчи кyни ҳaм хyдди шундaй. Киши тўpтинчи кyнгa ҳaм Mинoдa қoлca, заволдан олдин тош отиши жоиздир.

  1. Соч олдириш (ёки қисқартириш).

Бy aмaл ҳaйит кyни тoш oтиб, қypбoнлик cўйгaндaн кейин бaжapилaди. Coч oлдириш қисқартиришдан aфзалдир. Чyнки Пайғaмбapимиз (coллaллoҳy aлaйҳи вa caллaм) coчини oлдиpгaнлapгa paҳмaт вa мaғфиpaт cўpaб yч мapтa, қиcқapтиpгaнлapгa эса биp мapтa дyo қилгaнлap. Coч қиcқapтиpилгaнидa y ер-бy epидан қиpқиб қўйиш кифoя эмас. Бaлки ҳaммa тapaфи қисқартирилaди.

  1. Видo тaвoфи қилиш.

Бy тaвoф “сaдp тaвoфи” ҳaм дeйилaди. Maзкyp тaвoф юpтгa қaйтишдaн oлдин Kaъбaи мyaззaмa билaн видoлaшиш yчyн қилинaди. Ундaн кeйин ҳeч нapca билан мaшғyл бўлмaй, юpтгa жўнaб кeтиш кepaк.

  1. Қypбoнлик cўйиш (қиpoн вa тaмaттyъ ҳажини ният қилгaнлap учун).

Қиpoн вa тaмaттyъ ҳажини ният қилгaнлap биp ҳapaкaт билaн икки ибoдaтни aдo этгaнлapи шyкpoнacигa қypбoнлик қилишлapи вoжибдиp. Қypбoнлик вaқти ҳaйит кyни Aқабaдa тoш oтгaндaн cўнг бошланади. Ўшa кyни вa кeйинги икки кyн қирон ва тaмaттуъ қypбoнликлapини cўйиш вақтидиp. Maкoн жиҳaтидaн эca, Mинoдa бўлиши афзал. Ҳapaмдaн тaшқapидa қypбoнлик қилиш мyмкин эмac. Булардан бoшқa вoжиб aмaллap ҳaм бop. Лeкин yлapнинг ҳaммacи юқopидa caнaлгaн acocий вoжиблapгa бoғлиқ ва yлap ичидaги aмaллap ҳиcoблaнaди.

Бу амаллар қуйидагилардир:

1) мийқoтдaн эҳpoмгa киpиш;

2) тaвoфни тaҳopaт билaн қилиш;

3) тaвoфдa aвpaт берк бўлиши;

4) тaвoфни ўнгдaн, яъни ўнг eлкaни Toифгa, чaп eлкaни эса Бaйтyллoҳгa қилиб бoшлaш;

5) Ҳaтиймни қўшиб тaвoф қилиш. Ҳaтийм acл пoйдeвopдaн қoлгaн жoй бўлиб, Kaъбaтyллoҳнинг тapнoви тарафидадир. У ҳoзиp биp миқдop кўтapилиб, дeвopи ycтигa чиpoқлap ўpнaтиб қўйилгaн. Acл пoйдeвop ўшa еpдaн бўлгaни yчyн y ep ҳaм қўшиб тaвoф қилинaди;

6) тaвoфни юpиб қилиш (yзpи бopлap ўтиpиб тaвoф қилиши мумкин);

7) тaвoф тyгaгaч, икки paкaт тaвoф намoзи ўқиш;

8) қиpoн вa тaмaттyъ ҳaж қилгaнлapнинг қypбoнлик қилишдaн oлдин тoш oтиши;

9) coч oлдиpишдaн oлдин қypбoнлик қилиш;

10) caъйни Caфoдaн бoшлaш;

11) Apафoтдa қуёш бoтгyнчa тypиш;

12) кyнлик тoш oтишни иккинчи кyнгa қoлдиpмacлик;

13) тaвoфни Ҳажapyл acвaддaн бoшлaш;

14) Ифoзa тaвoфини yч кyн ҳaйит ичидa қилиш;

15) coч oлдиpиш (ёки қиcқapтиpиш)ни Ҳapaм чeгapacидa ҳамда yч кyн ҳaйит ичидa aдo этиш;

16) apaфа кyни шoм вa хyфтoн нaмoзлapини хyфтoн вaқтидa Myздaлифaдa қўшиб ўқиш.

17) yшбy aмaллаpдaн биpopтacини бажармaгaн киши вoжибни тapк этгaни учун жoнлиқ cўйиши.

 

Толибжон ҚОДИРОВ

тайёрлади.

 

 

Аллоҳ таоло Ўз каломида ҳамда Пайғамбар (сав) ҳадисларида баён этган буюк амаллардан бири динимиз белгиси бўлган Аллоҳнинг уйлари – масжидларни обод қилишликдир.

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба сураси, 18-оят).

Демак, масжидларни обод қилиш, уларни таъмирлаш юксак имон ва юқори эътиқодимизнинг кўринишидир.

Аллоҳга беадад шукрлар айтамизки, юртимиздаги барча масжидлар кундан-кунга обод бўлиб бормоқда. Ҳукуматимизнинг бунёдкорлик сиёсати қолаверса, халқимиз ичида саховатпеша тадбиркор ва ғаний кишиларимизнинг қилаётган хайрли ишлари туфайли қатор масжидлар қурилди, жуда кўплари таъмир қилиниб, чиройли ҳолатга келтирилди. Намозхонларимизнинг масжидларга нисбатан иззат ва эҳтиромлари ҳамда қилаётган иона-хайриялари натижасида ибодатхоналаримиз саналмиш Аллоҳнинг уйлари шинам, қишу ёзга мослашган бўлиб, намозхонлар хотиржамликда ибодатларини адо этиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидининг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, масжид ташаббускорлари ва маҳалла фаоллари қатнашди. Ушбу хайрли ишни бошланиши истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида кўнгилларни шод этди. Нуроний оталаримиз Ватан равнақи, юрт тинчлиги, осмонимиз мусоффалиги ва масжидларнинг ободолигини сўраб дуои хайрлар қилишди.

 

ЎМИ Масжидлар бўлими

 

الجمعة, 12 آب/أغسطس 2016 00:00

Йўл қоидасида ўзгалар ҳақи

Биз мўминлар бировнинг ҳақидан қўрқиш, бировларга озор етадиган амаллардан қайтарилганмиз. Бировнинг ҳақи деганда ўзгаларнинг молу мулкини алдов, тажовуз, зулм ва босқинчилик каби йўллар билан ейиш каби амаллар кирадими ёки бошқа шунга ўхшаш амаллар ҳам кирадими? Бунга бугунги куннинг баъзи тарбиясиз ҳайдовчилари ҳам кириши мумкинлигидан огоҳ этмоқчимиз.

Бир ҳайдовчи йўлда беҳосдан бошқа машинани сиқиб қўйди ва узрини айтди. Аммо жоҳил ҳайдовчи унинг узрини қабул қилмади ва йўлда аварияга тушадиган ҳолга тушириб қўйди. Узр сўраган ҳайдовчи уни орқасидан қувиб етиб йўл четига сиқиб тўхтатди ва ўртада даҳанаки жанг кетди. Она ҳам қолмади, бир-бирларини роса сўкишди. Бошқа бири тезликни ҳаддан ошириб одамлар ҳаётига хавф солди. Бошқа бири светафор чироғига амал қилмай, аварияга сабабчи бўлди. Бу ишлар жоҳил ва аҳмоқ инсонларнинг амали эканини, ҳам ўзгаларнинг ҳақига хиёнат эканини билишадими?. Йўл патрул постидан ҳамма навбат билан ўтаяпти, аммо баъзи бир учарлар ҳеч кимга қарамасдан олдинга тиқилиб тез ўтиб кетади. Навбат билан келаётган шунча одамни ранжитди ва уларнинг ҳақига хиёнат қилди, баъзи бир ёшлар кекса ҳайдовчиларни назар писанд қилмагани боис лаънатга қолади.

Светафор ёнида турибман, бир машина тез келиб тўпланиб турган сувни йўлдан ўтаётган кекса аёлнинг устига сепиб ўтиб кетди. Онахон шаллоба бўлди ва оғзидан: “Илоё, аварияга учраб ўл”, деган қарғиш чиқиб кетди. У аёл жаҳл билан, жон дилдан ғазаб устида қарғади. Шу аёлнинг дуоси мақбул бўлса, у йигитнинг ҳаёти кесилади. Наҳотки, қарғишдан қўрқмасак. Аслида савол бермоқчиман: “Қонун-қоида ким учун ишлаб чиқилади ва светафор кимлар учун қўйилади?" Ҳайдовчи қасддан тезликни оширса, кимнингдир ўлимига сабабчи бўлса, бу дунё қонунидан қутулиши мумкин, аммо Аллоҳ таолодан, қасос талаб қиладиган жароҳатланиб майиб бўлган ёки ўлган одамнинг даъвосидан қутуладими? “Эй Аллоҳ, бу банданг мени ўлдирди, бола-чақамнинг етим бўлишига, қийналишига сабабчи бўлди, буни дўзахийлардан қилгин”, деб даъво қилса, даъвоси инобатга олиниб дўзахга ташланилса, ким унга раҳим айлайди”. Аллоҳ таоло банда билан ўзининг орасидаги баъзи гуноҳларни кечириши мумкин. Мисол учун, вақтида намоз ўқий олмасдан қазо қилса, кечириши мумкин, аммо банда билан банда ўртасидаги хиёнат ва даъволарни жабрланувчи кечирмаса, кечирмайди. Қолаверса, бировга озор берадиган одам мўмин бўлмайди. Кўча одоби, муомала маданияти, кийиниш маданияти бор. Ҳайдовчиликка ўқийдиганларга маърифат дарсларини ҳам ўтиш керак. Европа давлатларидан бирига борган бир киши машинаси билан йўлда туриб қолибди. Бир вақт эшикдан чиқиб қараса, орқасида машиналар қатор бўлиб турган эмиш. Биронта машина сигнал чалмаяпти. Бугун машиналарнинг сигнал бериш одобсизликларидан дод дегинг келади. Йўлдан ўтаётган кекса бир одам яқинлашганда сигнал бериб чўчитадиганлар, хохолаб куладиганларга нима дейсиз? Ўша одамнинг қон босими бўлса ёки юраги хаста бўлса, қон босими ошиб кетса ва қарғаса, шу ҳайдовчининг умри зомин бўлмайдими? Ёки ярим тунда кўп қаватли уйлар ёнига келиб магнитофонни бақиртириб, бемаза мусиқа қўйиб, ҳаммани безовта қилган ҳайдовчи яхши қарғишлар билан сийланади ва яна биринчи бўлиб падари, яъни ота-онаси тарбия бермагани учун лаънатланади. “Сенга тарбия берган падарингга минг лаънат”, деб қарғайдиганлар бор. Ота-оналар фарзандига машинани лаънат олиш учун олиб берганмидилар? Ҳар бир ота-она машина миниб кўчага чиқаётган болаларига йўл қоидасини бир эслатиб, сўнгра йўлга чиқишга рухсат берсин.

Иккита ёш гўдаги бор бир аёлни тезлигини ошириб келаётган машина уриб кетиб, у ҳалок бўлди. Ўйланг ва тафаккур қилинг, жанозага мингга яқин одам келди. Марҳума қизнинг ота-онаси ўша ҳайдовчини шунақанги қарғаяптики, олдиларига бориб “қарғаманг” дейишга ким ботинади. Кекса ота: “Илоҳи, сенинг боланг ҳам бевақт ўлсин. Устида боламлаб ўтир”, деб йиғлаётганига гувоҳмиз. Мана шундай қарғиш олганлар бир куни бир балога учраши аниқ. Чунки дуолар рад қилинмайди. Шу боис, ота-онага лаънат олиб келадиган, гуноҳсиз одамларнинг ўлимига сабаб бўладиган ишлардан сақланайлик. Бу гапларим фақат ҳайдовчиларга эмас, йўлдан ўтадиган пиёдаларга ҳам тегишли. Йўлда бировнинг ҳақига хиёнат ва тажовуз қилишдан сақланайлик.

Кимнингдир айби билан жон таслим қилган аёл қиёматда даъво қилмайди, майиб мажруҳ ҳар лаҳза чеккан азобини ҳақини талаб қилмайди, деб ким кафолат беради? Йўл қоидасини бузиб бир инсонннинг ҳақига хиёнат қилаётган ҳайдовчи тўхта! Аллоҳ ҳузуридаги савол-жавобларга тайёрмисан? Аллоҳни алдаб бўлмайди! Қиёмат кунининг савол-жавобидан қўрқ ва қоидага риоя қил. Сен ҳайвон ёки ёввойи махлуқ эмассан. Инсонсан, мўминсан. Кишилар ҳақидан ва жабридан қўрқ! Аллоҳнинг азобидан қўрқ ва нафсинг устидан ҳоким бўл ва асло йўл қоидасини бузма!!!

Алишер Шермурод ТОҒАЙ,
Чилонзор тумани Тинчлик жоме масжиди имом хатиби

Қатар Спорт ва Олимпия ўйинлари музейида афсонавий боксчи Муҳаммад Алига бағишланган  “Муҳаммад Али: Афсона ва ҳақиқатлар”  номли кўргазма бўлиб ўтади.  

Кўргазмага қўйилган экспонатлар Муҳаммад Али ҳаёти билан боғлиқ буюмлар бўлиб, уларнинг сони ўттизга яқиндир.

Экспонатлар орасида  - 1971 йилда Доха стадионида бўлиб ўтган Муҳаммад Алининг бокс бўйича жангининг афишаси, 1960 йили  Римда бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медал соҳиби бўлган, ана шу билан боғлиқ сувенирлар  ва 1974 ҳамда 1978 йилларда қўлга киритган чемпионлик белбоғи ҳам ўрин олган. 

Музей маслаҳатчиси Холид Юсуф ал-Иброҳим: “Муҳаммад Алидек буюк боксчининг кўргазмасини ўтказиш биз учун шараф. Ушбу кўргазма бизнинг унга бўлган ҳурматимизни англатади”,-деди. 

 

   Халқаро алоқалар бўлими

                                                                     

الجمعة, 12 آب/أغسطس 2016 00:00

Дубайда глобал саммит бўлиб ўтади

Шу йилнинг октябрь ойида Дубайда учинчи маротаба Ислом иқтисодиёти глобал саммити “GIES 2016” бўлиб ўтади. Саммит “Ўзгаришларни илҳомлантириб...” деб номланди. Саммит доирасида 6 та ялпи мажлис бўлиб ўтади.

Иштирокчилар бугунги замонавий шароитда ислом молияси ва ислом иқтисодиётининг глобал шаклланиш динамикаси каби долзарб мавзуларни муҳокама қилади.

Бундан ташқари саммит фаолиятида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб мусулмонлар модаси ва туризм  каби турли исломий-иқтисодий тармоқларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Халқаро алоқалар бўлими

                                                                                   11.08.2016 йил

Видеолавҳалар

Top