Видеолавҳалар

Яқинда олимлар инсон миясининг ёлғон шаклланадиган қисмини аниқлашди. Бу жой одам миясининг олд, пешона қисмида экан.

Киши ёлғон ишлатган пайтда мазкур қисм фаоллашар экан. Бу ҳолат тасвирдаги расмда тўқ пушти рангда кўрсатилган.

Олимлар тадқиқот хулосасида айтяптики, ёлғон гап ва иш амалга ошиши ҳамда хато содир этилиши инсон миясининг энг олд қисмида, араб тилида “наасия” деб аталадиган пешона қисмида шаклланар экан.

Энди Қуръони каримдаги қуйидаги оятга эътибор қилайлик: 

كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعاً بِالنَّاصِيَةِ نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ

“Йўқ! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддатла тутамиз. Ёлғончи, хатокор пешонасидан” (“Алақ” сураси, 15-16-оятлар).

Ушбу оятда пешона “ёлғончи”, “хатокор” дея сифатланмоқда. Бу эса бугунги кун олимлари ультратовуш аппарати ёрдамида аниқлаган илмий ҳақиқатни Қуръони каримда бундан ўн тўрт аср олдин баён қилиб қўйилганини кўрсатади! Субҳаналлоҳ!

 

Абдуддоим Каҳел мақоласидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3271 times
Tagged under

Видеолавҳалар

Top