muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

الخميس, 25 تموز/يوليو 2019 00:00

Шайх Муҳаммад Содиқ: Ҳалоллик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 
 

Нишонга урилган гаплар: “Ер юзида Ислом динини илк қабул қилган инсоннинг аёл киши бўлгани аёлларнинг фахрланишлари учун етарлидир”

 

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Муҳим дуо

Эй Роббим, кимнинг қалбида бизга нисбатан ёмонлик бўлса, ундай кимсаларни тушимизда ҳам, ўнгимизда ҳам бизга яқинлаштирмагин! Уларни биздан узоқ қилгин!

Эй Роббим, жинлардан ва инсонлардан бўлган шайтонлардан бизни асрагин, омин!

*****

Ота-она ҳақларига дуо

Эй Роббим!

Ота-онам учун жаннат тўшакларидан насиб этгин!

Ота-онамга Жаннат аҳлининг зийнатли либосларидан кийдиргин!

Ота-онамга Жаннат таомларидан едиргин!

Ота-онамга Жаннат шаробларидан ичиргин!

Ота-онамни Жаннатда севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ қилгин!

Ота-онамни Жаннат аҳлининг саййид ва саййидаларидан айлагин!

Ота-онамга Жаннатнинг саккиз эшикларини очгин! Омин!

*****

Ер юзида Ислом динини илк қабул қилган инсоннинг аёл киши бўлгани аёлларнинг фахрланишлари учун етарлидир.

Бу аёл Хадийжа розияллоҳу анҳодир.

*****

Гоҳида турган жойдан узоқлашиш бошқаларнинг ҳалокатдан қутулиб қолишига сабаб бўлади.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Сиз шуни тушунишингиз керакки, ёш рақамнинг ўзи, холос. У сизнинг ҳақиқатингизни ифода этмайди. Сиз олтмиш ёшда ҳам гўдак бўлишингиз ёки йигирма ёшдаёқ кекса бўлишингиз мумкин.

Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ

*****

Илмим ошгани сайин жоҳиллигимни ҳис қилишим ҳам ошиб борди

Эйнштейн

*****

Мени қуйидаги сифатга эга бўлган кишилар ажаблантиради:

  • Қуроллари тил эмас, ақл;
  • Ҳал қилувчи зарбалари кўп гапириш эмас, сукут.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

  • Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик.
  • Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик.
  • Лекин ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик.

Мартин Лютер Кинг,

ирқий камситишга қарши курашган шахс,

Нобель мукофотининг лауреати

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Видеолавҳалар

Top